Жаҳон | 08:42 / 18.05.2023
4959
2 дақиқада ўқилади

Финландия россиялик олигарх Ротенбергнинг ҳисобларини музлатиб қўйди

Ҳелсинки суди россиялик олигархга алоқадор компания учун мўлжалланган 323 минг еврони мусодара қилди, деб ёзади Helsingin Sanomat.

Фото: ТАСС

Ҳелсинки шаҳар апелляция суди қуйи суд қарорини бекор қилди ва россиялик олигарх Аркадий Ротенберг компаниясига алоқадор ҳисобдаги миллион евронинг учдан бир қисмини музлатиб қўйишга рухсат берди. Бу ҳақда 17 май, чоршанба куни Финландиянинг Helsingin Sanomat газетаси хабар берди.

Газетанинг ёзишича, гап Дубайда минерал ўғитлар сотиб олган Финландия компанияси билан келишув ҳақида кетмоқда. 2021 йил октябр ойида суд Дубай Agricultural Minerals DMCC фойдасига 323 минг евро тўловни хатловга олди, чунки Ротенберг уларга тўғридан тўғри ёки билвосита кириш ҳуқуқига эга деб қарор қилинди.

Туман суди бу қарорни бекор қилди, бироқ апелляция суди айблов томонида бўлиб, маблағларни хатловга олишни буюрди. Далил сифатида у Дубай компанияси ҳақиқатан ҳам Ротенберг назорати остидаги Россиянинг “Минудобрения” акциядорлик компанияси номидан иш олиб бораётганини кўрсатган ОАВ текширувларини ҳисобга олди.

Апелляция суди Agricultural Minerals'дан пул санкция остидаги шахсга ўтказилмаслиги ёки фойдаланилмаслиги тўғрисидаги ҳужжатларни тақдим этишни сўраган бўлса-да, уларни олмаган.

Мавзуга оид