Жаҳон | 11:57 / 18.05.2023
12815
5 дақиқада ўқилади

“Саҳро марвариди”. Нима учун Рас-ал-Хаймага бориш керак?

Рас ал-Хайманинг бир томони денгиз, бир томони тоғлар. Бу ерга келиб, денгиз соҳилида дам олишдан ташқари, араб халқининг маданияти, урф-одатлари, осори-атиқалари билан ҳам танишиш мумкин.

Фото: Kun.uz

Centrum Air авиакомпанияси ҳамда Canaan Travel ҳамкорликда 28 апрелдан 5 майга қадар Ўзбекистондаги бир қатор оммавий ахборот воситалари ва блогерлар учун Бирлашган Араб Амирликларининг Рас-ал-Хайма шаҳрига медиа-тур ташкил қилди.

Сафар иштирокчилари 7 кун давомида шаҳарнинг энг диққатга сазовор жойлари, туризм салоҳияти, маҳаллий аҳолининг ўзига хос маданияти, қадриятлари билан танишишди.

Нима учун Рас-аль-Хаймага бориш керак?

Рас-ал-Хайма БААнинг энг шимолий қисмида жойлашган. Бу ердаги ажойиб ва хилма-хил ландшафтлар, ҳашаматли пляжлар ва нисбатан ўртача нархлар кўплаб сайёҳларни ўзига жалб қилади.

Турар жой

Рас-ал-Хайма – ортиқча шовқинсиз, бирмунча осуда шаҳар. Бу ерга дунёнинг турли чеккаларидан сайёҳлар келишади, у ерга ёлғиз ҳам, оилавий бўлиб ҳам бемалол бориш мумкин. Шаҳарда Hilton, Radisson, Rixos, Mövenpick ва бошқа машҳур бренд меҳмонхоналар мавжуд.

Барча меҳмонхоналар All inclusive (ҳаммаси ичида) тизими бўйича ишлайди. Бу эса ўз навбатида ҳамёнбоп оилавий дам олиш учун жуда қулай.

Марварид фермаси

Рас-ал-Хаймага ташриф буюрган сайёҳлар қайиқда улуғвор Ал-Ҳажар тоғ тизмалари этагида жойлашган балиқчилик қишлоғига ҳаяжонли саёҳатга чиқиш имкониятига эга бўлишади. У ерда сиз бугунги кунда марварид қазиб олишда қўлланадиган инновацион илмий усуллар билан танишасиз ва “Сувайди марваридлари” фермасига ташриф буюрасиз. Экскурсия охирида ташриф буюрувчиларга чиғаноқ ичидан ўзлари марварид олиш имконияти тақдим қилинади. Шунингдек, Рас-ал-Хаймадаги энг яхши марваридлардан иборат ажойиб коллекцияни томоша қилишингиз мумкин.

Рас-ал-Хайма марварид саноати бир неча минг йиллик тарихга эгалиги боисдан ҳам шаҳарни “амирликлар марвариди” дея эътироф этишади.

 

Ноёб зиплайн

Саёҳат давомида сиз дунёдаги энг узун zipline'да учиб, тик тоғ чўққилари устидан 120 км/соат тезликда учаётган лочиннинг шўнғиш завқини ҳис қилишингиз мумкин. Унинг узунлиги – 2,83 км!

Jais Sledder

Бу аттракцион сизга Ҳажар тоғ тизмаси чўққисидан соатига 40 километр тезликда пастга қараб чанада ҳаракатланиш ва ажойиб тоғ манзараларидан завқланиш имкониятини беради. Юқоридан пастга томон ҳаракатланганингиз учун тезлик ўн баробар юқорироқ сезилади. Икки кишилик махсус чана 1840 метр масофани тахминан 8 дақиқада босиб ўтади.

Bassata Desert Village

Ушбу маскан Рас-ал-Хайма саҳросининг марказида жойлашган бўлиб, ён-атрофлари қумликлар билан ўралган. Саёҳат давомида автомобилда қумтепалар оралаб ҳаракатланиш, туя миниш ва очиқ табиатда юрган ҳайвонот олами билан танишиш ўзига хос ажойиб таассурот қолдиради. Гувоҳи бўлдикки, туризмнинг ушбу йўналиши ҳам бутун дунёдан келган меҳмонларни ўзига жалб қилмоқда.

Саҳронинг қоқ ўртасидаги Bassata бадавийлар лагерида кўчманчи араб қабилалари қай тарзда ҳаёт кечиргани ҳақидаги таассуротларга эга бўлишингиз мумкин.

Рас-ал-Хаймага саёҳат қимматга тушиши мумкиндек туюлиши мумкин, лекин бундай эмас – тўпламли тур (ҳаво саёҳати, меҳмонхонада жойлашиш, трансфер ва гид хизматларини ўз ичига олган тур) мустақил саёҳатдан кўра анча арзон.

Canaan Travel агентлиги сизга Европа Иттифоқи мамлакатлари, Туркия, Миср, Таиланд, Вьетнам, Чернагория, Шри-Ланка, Мардив ороллари ва Кавказ мамлакатларига барча қулайликларни ўз ичига олган ажойиб тур пакетларни таклиф этади.

Ўзбекистоннинг турли ҳудудлари ёки хорижга учиш мақсадида авиачипталар излаётган бўлсангиз, кундан кунга ўзининг ҳамёнбоп ва қулай хизматлари билан йўловчиларнинг меҳрини ва ҳурматини қозониб бораётган Centrum Air авиакомпанияси хизматидан фойдаланинг.

Canaan Travel & Centrum Air билан дам олиш қулай ва ҳамёнбоп!.

Ҳамкорлик асосида тайёрланди.

Мавзуга оид