Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Сианга ташриф буюрди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев рафиқаси билан бирга давлат ташрифи билан Хитой Халқ Республикасига борди.


Сиан шаҳрининг халқаро аэропортида икки давлат байроқлари кўтарилди, олий мартабали меҳмонлар шарафига фахрий қоровул саф тортди, миллий қўшиқ ва рақслардан иборат тантанали маросим бўлиб ўтди.
Ўзбекистон етакчисини ХХР маданият ва туризм вазири Ху Хэпин, Шэньси музофоти губернатори Чжао Ган ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.


Ташриф дастурига мувофиқ, давлат раҳбари 18 май куни ХХР раиси Си Цзиньпин билан музокара ўтказади.
19 май куни Ўзбекистон президенти "Марказий Осиё - Хитой" биринчи саммитида иштирок этади.


Мавзуга оид
17:43 / 04.04.2025
Хитой Трампнинг чақириғини қабул қилди ва жавоб қайтарди
16:27 / 04.04.2025
Хитой АҚШ товарларига бож тарифларини оширади
17:04 / 03.04.2025
Хитой ва Европа Иттифоқи АҚШ янги бож тарифларига норозилик билдирди
23:16 / 01.04.2025