11 та булбулни овлаган фуқаро қарийб 7 млн сўм жаримага тортилди
Қушлар табиатга қўйиб юборилди.
Тошкент вилояти, Оҳангарон тумани тоғли ҳудудларидан ноқонуний равишда, ҳеч қандай рухсатномасиз 11 та булбулни овлаган фуқаро ушланди. Қонунбузарлик ҳолати Табиат ресурслари вазирлиги Тошкент вилояти бошқармаси, ИИБ ЙПХ ва Миллий гвардия ходимлари ҳамкорлигидаги рейд тадбирида аниқланган.
Ҳуқуқбузардан ноқонуний ов қуроллари ашёвий далил сифатида олиб қўйилган. Қушлар эса табиат бағрига қўйиб юборилган.
Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 90-моддаси 1-қисмига асосан маъмурий баённома расмийлаштирилди. У ҳайвонот дунёсига 3,6 млн сўм миқдорида зарар етказгани аниқланди. Шунингдек, 3,3 млн сўм жарима белгиланди.
Ҳуқуқбузар жами 6,9млн сўм миқдорида жарима тўлайдиган бўлди.
Мавзуга оид
18:18 / 12.11.2024
Жаҳонда 10 йил давомидаги табиий офатлардан кўрилган зарар 2 триллион доллардан ошди
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
12:58 / 07.11.2024
Бухорода ноқонуний ов натижасида табиатга 1 млрд сўмдан ортиқ зарар етказилди
23:00 / 04.11.2024