Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Instagram ёзда Twitter муқобилини ишга туширмоқчи
Ҳозирча «матнли суҳбат иловаси» шартли номини олган тармоқ Instagram асосида яратилган бўлиб, у орқали авторизация қилинади.
Instagram (Meta компаниясига тегишли) функционаллик жиҳатидан Twitter платформасини амалда такрорлайдиган ижтимоий тармоқни ишлаб чиқди. У аллақачон танлаб олинган фойдаланувчилар орасида синовдан ўтказилмоқда ва расман жорий йилнинг июнь ойида ишга туширилиши режалаштирилган, деб хабар берди Bloomberg.
Ижтимоий тармоқнинг интернетда тарқалиб кетган дастлабки фотосуратларида айтилишича, «матнли суҳбат иловаси» Instagram асосида яратилган бўлиб, у орқали авторизация қилинади. Иккала ижтимоий тармоқни ҳам синхронизация қилиш имконияти бўлади. Масалан, контактлар ва обуначилар рўйхати орқали. Бироқ, улар икки хил платформа.
Хабарлар 500 та белги билан чекланган, бу Twitter платформасидаги 280 та белгидан иборат чегарадан деярли икки баравар кўп. Уларга ҳаволалар, видеолар ва фотосуратлар бириктирилиши мумкин.
Созламаларда шарҳларни ва аккаунт ҳақидаги эслатмаларни бошқариш мумкин бўлади. Instagram тармоғида блокланган фойдаланувчилар рўйхати автоматик равишда янги ижтимоий тармоққа ўтказилади.
Meta компанияси 2023 йил март ойида янги ижтимоий тармоқни ишлаб чиқиш бошланганини эълон қилган эди. Уч ой ўтгач, уни ишга туширишга тайёр экани маълум бўлди. Ҳозирча янги ижтимоий тармоқнинг номи очиқланмади.
Мавзуга оид
17:55 / 23.04.2025
Еврокомиссия Apple ва Meta’ни 700 млн евро жаримага тортди
18:27 / 18.04.2025
Meta Цукербергнинг хавфсизлиги учун 2024 йилда 14 млн доллар сарфлади
16:39 / 12.04.2025
Instagram ўсмирлар учун баъзи чекловларни жорий қилади
08:40 / 26.03.2025