Гулистонда олиб қочилган машина ЙТҲга учраган ҳолда топилди
Вояга етмаган шахс автомашинани қолдириб, ўзи ҳодиса жойидан яширинган.
Сирдарё вилояти Гулистон шаҳрида олиб қочилган машина ЙТҲга учраган ҳолда топилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
Хабарга кўра, Гулистон шаҳар, Навбаҳор маҳалласи Хондамир кўчасида содир бўлган. Вояга етмаган Ш.О. мазкур кўчада турган Nexia’ни ғайриқонуний равишда очиб, калити турганидан фойдаланиб, уни олиб қочган.
У машинада кетаётган вақтида бошқарувни йўқотиши оқибатида Гулистон шаҳар 6-сонли умумтаълим мактаби биносини ўраб турувчи темир панжарага катта тезликда бориб урилган ва автомашинани қолдириб, ўзи ҳодиса жойидан яширинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаро Ш.О.га нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирги кунда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
15:28
Светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланган Malibu пиёдани уриб юборишига оз қолди
20:04 / 21.11.2024
Отасининг ёнига кўмилган қизалоқлар: опа-сингил маст “пойгачи”нинг қурбони бўлди
11:28 / 21.11.2024
Фарғонада содир бўлган ЙТҲда вояга етмаган қиз ҳалок бўлди
16:02 / 20.11.2024