Самарқандда мактаб ўқувчиси машина бошқариб одам уриб кетди
15 ёшли бола отасининг машинаси билан тезликни меъёрдан оширган ҳолда ҳаракатланган.
Ҳодиса 2023 йил 16 май куни соат 21:30 ларда Самарқанд шаҳар И.Ҳолдун кўчасида содир бўлган. Бу ҳақда вилоят ИИБ ЙҲХБ хабар бермоқда.
Самарқанд шаҳрида яшовчи 15 ёшли ўсмир отасига тегишли бўлган машинани бошқариб, тезликни меъёрдан оширган ва йўлни кесиб ўтаётган 1971 йилда туғилган фуқарони уриб юборган.
Оқибатда фуқаро тан жароҳатлари олиб Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Самарқанд филиалига ётқизилган.
Ижтимоий тармоқларда ҳодиса тасвирланган видео тарқалди. Унда ўсмир одам уриб юборгандан сўнг тўхтамасдан ҳаракатланишда давом этганини кўриш мумкин.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳри бўйича ИИО ФМБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
15:03 / 13.11.2024
Андижонда Damas ағдарилиб пиёдалар йўлакчасида 9 ёшли қизчани босиб қолди
13:19 / 13.11.2024
Пензадаги ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликлар сони аниқлаштирилди
19:07 / 12.11.2024