Ўзбекистон | 14:45 / 24.05.2023
7966
1 дақиқада ўқилади

4 ойда 81 млн долларлик электромобиллар олиб келинди

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-апрель ойларида 9 та хорижий давлатдан қиймати 81,3 млн AҚШ долларига тенг бўлган 2 544 дона электромобил импорт қилган.

Фото: AP

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, электромобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 1815 тага ошган.

Ўзбекистон 2023 йилнинг апрель ойида хорижий давлатлардан 876 дона электромобил импорт қилган.

Ўзбекистон 4 ойда энг кўп электромобил импорт қилган давлатлар:

— Хитой – 2 278 та;
— Ҳонгконг – 202 та;
— Германия – 32 та;
— БАА – 16 та;
— Корея – 9 та;
— АҚШ – 4 та.

Аввалроқ Ўзбекистонда 4 ойда ишлаб чиқарилган автомобиллар сони маълум қилинганди.

Статистика агентлигига кўра, 2023 йилнинг январь-апрель ойларида энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган — 27 739 дона.

Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўриниш олди: Lacetti-Gentra - 20 673 дона; Damas - 19 052 дона; Tracker - 3 618 дона; Onix - 3 104 дона; Nexia T-250 - 1 985 дона; махсус енгил автомобиллар - 7 194 дона.

Мавзуга оид