Ўзбекистон | 14:55 / 24.05.2023
8878
4 дақиқада ўқилади
Реклама

Бухорода "Учинчи ренессанс-маърифатли жамият сари!" Республика анжумани бўлиб ўтди

18-20 май кунлари Бухорода Республика Маънавият ва маърифат маркази, Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат нотижорат ташкилотларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди, “Маърифат” тарғиботчилар жамияти, вилоят ҳокимлиги ҳамкорлигида “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ўтказилди.

Анжумандан кўзланган асосий мақсад маънавий-маърифий соҳада амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, мамлакатимизда фаолият юритаётган зиёлилар учун илмий-маърифий мулоқот майдонини ташкил этиш орқали улар ўртасида ўзаро тажриба алмашишга хизмат қиладиган маънавий кўприк яратишдан иборат.

Илм-маърифатнинг қадим ўчоғи бўлган Бухоро шаҳридаги Мир Араб Олий мадрасасида “Учинчи Ренессанс – маърифатли жамият сари!” мавзусида Республика илмий-амалий анжумани ва конференция материаллари тўплами тақдимоти бўлиб ўтди. Конференцияда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 100 нафардан ортиқ олимлар, профессор, доцентлар ҳамда ҳудудлардан турли соҳа мутахассислари ZOOM орқали қарийб 200 нафар зиёлилар, шунингдек оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этишди.

Мазкур анжуман республикамиз бўйлаб фаолият юритаётган зиёлилар учун жонли мулоқотни амалга ошириш, улар билан тажриба алмашиниш учун маънавий майдон вазифасини бажаради. Конференция ўз ишини шуъбаларга бўлинган ҳолда давом эттирди.

Республика анжумани доирасида Бухоро давлат университетида “Ўзбекистон Қаҳрамонлари” китоби тақдимотида Бухоро заминидан етишиб чиққан, Ватанимиз тараққиётига беқиёс ҳисса қўшиб, ушбу юксак унвон ҳамда “Олтин Юлдуз” медали билан тақдирланган 6 нафар Ўзбекистон Қаҳрамонларининг ибратли ҳаёти ва кўрсатган фидойилик ҳамда матонати эътироф қилиниб, уларга ва оила аъзоларига совғалар тақдим этилди.

Тадбирда ёш авлодни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятлар руҳида тарбиялаш мақсадида, миллий эстрада санъатимиз асосчиларидан бири, ижодий ва ижтимоий фаолияти билан халқимиз маънавиятини юксалтиришга беқиёс ҳисса қўшган буюк санъаткор Ботир Зокиров таваллудининг 87 йиллигига бағишлаб Ўзбекистон халқ артисти Гавҳар Зокирова иштирокида саҳналаштирилган “Сулола” номли бир актёр спектакли намойиш этилди.

Анжуман доирасида вилоятдаги корхона ва ташкилотлар, олий ва ўрта таълим муассасаларида зиёлилар, шоир-ёзувчилар иштирокида “Маърифат соатлари” ўтказилди. “Меҳр-мурувват ва саховат” ҳамда "Маърифат тур” лойиҳаларида вилоятдаги меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари, саховат уйларида яшаётган нуронийлар, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари” ва “Меҳр дафтари”га киритилган оилалар ҳолидан хабар олиниб, уларнинг фарзандларини маънавий қўллаб-қувватлаш, қолаверса, бой маданий тарихимиз билан яқиндан таништириш мақсадида, қадимий обидалар ва муқаддас қадамжоларга саёҳат ташкил этилди.

Ўзбек мусиқа санъатининг кўп асрлик ижро йўллари, қадимий тарихи, ноёб санъатини кенг тарғиб қилиш, иқтидорли ёшларнинг ушбу санъат йўналишлари бўйича қизиқишларини янада ошириш мақсадида Бухоро шаҳридаги Шаҳристон майдонида “Миллий қўшиқлар ва мақом” концерт дастури ўтказилди.

 

Очиқ осмон остида Ўзбекистон халқ ҳофизи Абдунаби Иброҳимов, Ўзбекистон халқ артисти Замира Суюнова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Гулбаҳор Эрқулова ва Аҳмаджон Дадаев, Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти профессори Салоҳиддин Азизбоев, устазода санъаткор Азиз Ражабий, хонандалар Рустам Мирминов, Нафиса Пармонова, Адолат Исмоилова ва бошқалар 4 мингдан зиёд томошабин қаршисида миллий мусиқамизнинг сержило оҳангларини намойиш этдилар.

Мазкур анжуман доирасидаги 13 та лойиҳада ўн мингга яқин аҳоли вакиллари қамраб олинди.

"Маърифат" тарғиботчилар жамияти Ахборот хизмати

Реклама

Мавзуга оид