Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда Google'га фақат исботланган ёлғон контентни ўчириш мажбурияти юкланди
Жабрланувчи фақат асосли ҳолларда контентни олиб ташлашни талаб қилишга ҳақли. Қидирув тизимлари ўзи суриштирув ўтказиши ва жабрланувчи билан боғланиши шарт эмас, деб қарор қилди Федерал суд палатаси.
Google ва бошқа қидирув тизимлари мунозарали маълумотларни қидирув натижаларидан фақат жабрланувчи ёлғон ахборот мавжудлигини етарлича исботлай олсагина ўчириб ташлашга ҳақли, дея қарор қилди Германия Федерал суд палатаси 23 май, сешанба куни.
Суд қарорида айтилишича, операторларнинг ўзи тегишли суриштирув ўтказиши ва жабрланувчилар билан боғланиши шарт эмас. Шу тариқа, палата Европа суди позициясига эътибор қаратиб, ўз қарорини қабул қилди.
Хусусан, молиявий хизматлар соҳасида бир нечта даъвогарларнинг иши кўриб чиқилди. Улар ўзларининг инвестиция модели ҳақидаги бир қатор танқидий мақолаларни Google қидирув натижаларидан чиқариб ташлашга ҳаракат қилишди. Федерал суд палатаси ушбу даъвогарларнинг фотосуратларини контекстдан ташқари қидирув натижаларидан олиб ташлаш талабини асосли деб ҳисоблади.
Мавзуга оид
09:55 / 15.05.2025
“Сунъий идрок ҳали ўзбекчани тўлиқ тушунмайди” – Google’дагиларга дарс ўтган ўзбек қизи
23:45 / 05.05.2025
Google филм ва телешоулар ишлаб чиқариш бўйича янги бўлинмасини ишга туширди
20:45 / 22.04.2025
АҚШ Адлия вазирлиги Googleʼдан Chrome браузерини сотишни талаб қилмоқда
23:07 / 17.04.2025