Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европа Иттифоқи Россия активларидан тушган фойдани Киевга бериши мумкин
Европа Иттифоқи Бельгиянинг Euroclear ҳисоб марказида сақланаётган Россиянинг 196,6 миллиард евролик музлатилган активларидан олинган фойдани Украинага бериш имкониятини муҳокама қилмоқда, деб ёзади Financial Times манбаларга таяниб.
Бундай ҳаракат активларнинг ўзини экспроприация қилишга олиб келмайди, балки Ғарбнинг Россияга молиявий босимининг кучайишини англатади, дея таъкидлайди газета.
Жорий йилнинг биринчи чораги якунларига кўра, Euroclear Россиянинг музлатилган активлари ҳисобидан киритилган сармоя эвазига 734 миллион евро фойда кўрган.
«Ушбу фоизлар кимга тегишли эканлиги тўлиқ аниқ эмас. Бу фоиздан Украина манфаатлари йўлида фойдаланиш номаълум масала бўлиб қоляпти, аммо биз буни амалга ошириш мумкинлигига ишонамиз», деди FT нашрига мунозаралардан хабардор манба.
Нашрнинг бошқа манбасига кўра, «молиявий институтлар бу пул билан нима қилишни билмаяпти» ва фойдани Украинага ёрдам бериш учун ўтказиш варианти «истиқболли бўлиб кўриняпти».
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025