Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бахмутдаги ярадор аскарлар ва Россияда сариқ-кўк рангга қарши кураш. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 456-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия ва Беларус мудофаа вазирлари россияликлар ядро қуролини Беларусда жойлаштириш бўйича ҳужжатни имзолади. Александр Лукашенконинг сўзларига кўра, жанговар каллакларни жойлаштириш «аллақачон бошланган».
- Евгений Пригожин «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси жангчиларини Бахмутдан олиб чиқиш бошланганини эълон қилди. Украина мудофаа вазири Анна Маляр вагнерчилар чиндан ҳам шаҳар атрофидан кетганини тасдиқлади — уларнинг ўрнига мунтазам армия қисмлари жойлаштирилмоқда. Аммо ХҲК аъзолари шаҳарнинг ўзида қолишда давом этмоқда.
- Россия ва Украина навбатдаги асирлар алмашинувини ўтказди. Киев 106 нафар ҳарбий хизматчиси қайтарилганини хабар қилган, Москва озод этилганлар сонига аниқлик киритмаган.
- Украина президенти офиси маслаҳатчиси Михайло Подоляк Украина қуролли кучларининг қарши ҳужуми бошланиб кетганини айтди.
- ФХХ Россиянинг иккита АЭС электр узатиш линиялари таянчларини портлатишни режалаштирган «диверсантлар» қўлга олингани ҳақида хабар берди.
- Америка разведкаси Кремлга дронлар ҳужуми Украина томонидан ташкиллаштирилганини гумон қилмоқда.
- Буюк Британия парламенти Голодоморни украин халқининг геноцид қилиниши сифатида тан олди. 2022 йил кузида бундай қарор ГФР парламенти томонидан қабул қилинганди.
Кун кадри. Аскар рафиқасининг олдига қайтди
Yuriy Dyachyshyn / AFP / Scanpix / LETA
Украина ҚКнинг Бахмут атрофидаги дала ҳоспитали
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA
Вуҳледардаги украин миномётчилари
Донецк областидаги Вуҳледар — Марйинка линияси — фронтда нисбатан фаол ҳарбий ҳаракатлар давом этаётган участкалардан биридир. Россия қўшини бир-биридан 30 километр масофада жойлашган бу икки шаҳарни эгаллаб олишга ҳаракат қилмоқда, аммо украин ҳарбийлари мудофаани ушлаб туришибди.
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Madeleine Kelly / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Киев устида дрон портлаши
Gleb Garanich / Reuters / Scanpix / LETA
Уйи урушда вайрон бўлган аёлнинг ҳаёт тарзи
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Oleg Petrasyuk / EPA / Scanpix / LETA
Омскда сариқ-кўк рангли скамейкаларга қарши кураш
Украинанинг турли ҳудудларидан суратлар










Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025