Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда «бегона» машина Шольцнинг кортежига суқилиб кириб, аэродромга бирга боргани аниқланди
Шахсий машинада бўлган эркак Олаф Шольц кортежига суқилиб кирган ва у билан бирга аэродром томон йўл олган. Мутахассислар махсус хизматларнинг мисли кўрилмаган муваффақиятсизлиги ҳақида гапиряпти.
Франкфурт-Майн аэропорти яқинида шахсий автомобил ҳайдовчиси Германия ҳукумати раҳбари Олаф Шольцнинг кортежи орасига суқилиб кирди, аэропортда эса унинг ҳайдовчиси канцлернинг олдига яқинлашган ва уни қучоқлаб олган. Бу ҳақда 26 май, жума куни Bild газетаси хабар берди. Унинг таъкидлашича, немис экспертлари бу воқеани канцлер тансоқчиларининг мисли кўрилмаган муваффақиятсизлиги сифатида баҳоламоқда.
Ҳодиса 24 май куни Шольц Франкфурт-Майндаги Европа марказий банкига ташриф буюриб, Берлинга қайтаётганида юз берган. Маркаси ҳақида маълумот берилмаган автомобил канцлер кортежига тиқилиб, аэропортга йўл олган ва ушбу машиналар таркибида тегишли рухсатномалар йўқлигига қарамай, тўсиқлардан ўтиб кетган. Кортеж аэродромда тўхтагач, ҳайдовчи машинадан тушиб, Шольцнинг олдига югуриб келиб, қўлини силкитган ва уни қучоқлаб олган. Канцлер бунга қаршилик қилмади, деб таъкидлайди газета.
«Олаф Шольц бу алоҳида вазиятни жиддий ҳодиса деб ҳисобламади. Аммо энди ўшанда нималар содир бўлиши мумкинлигини тасаввур қилса бўлади», - дея федерал канцлер идорасининг исмини ошкор этмаган ходимидан иқтибос келтирган Bild. «Бу воқеа ҳудуд полицияси, федерал жиноий идора, шунингдек, аэропорт ходимлари учун жиддий оқибатларга олиб келиши керак. Бу муваффақиятсизликни тушунтиришнинг иложи йўқ. Яхшиям, ҳеч нарса содир бўлмади», - дея GSG-9 Германия федерал полицияси махсус кучлари бўлимининг собиқ ходими газетага маълум қилди.
Мавзуга оид
10:07 / 06.05.2025
Берлинда канцлер Шольцни истеъфога кузатиш маросими бўлиб ўтди
18:50 / 18.12.2023
Байден кортежига автомобил урилди, АҚШ президенти жабрланмади
07:46 / 02.06.2023
Канцлер Шольц Украинанинг яқин орада НАТОга киришига ишонмаяпти
08:16 / 27.05.2023