Жаҳон | 18:59 / 27.05.2023
25807
6 дақиқада ўқилади
Бахмутда асирлар алмашинуви, дрон овлаётган россиялик зенитчилар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 457-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- 26 май куни Днипрода тиббиёт муассасалари биноларига россияликлар ракеталари келиб тушиши оқибатида ёнғин чиқди. Сўнгги маълумотларга кўра, икки киши ҳалок бўлиб, 32 киши яраланган.
- Киевда ўтказилган хавфсизлик бўйича форумда АҚШ Давлат котиби ўринбосари Виктория Нуланд украинларни Вашингтон уларга Россия келажакда янги уруш бошлашига имкон бермайдиган хавфсизлик тизими барпо этишда ёрдам беришига ишонтирди.
- Псков областида дронлар газ ўтказиш қувури маъмурий биносига ҳужум қилди, Твер областида ҳам «Дружба» газ ўтказиш қувури учун нефтни қайта ишлаш станциясига портловчи қурилма ўрнатилган дрон келиб урилган.
- РФ ИИВ армияни обрўзсизлантириш иши бўйича жиноий иш очилган иқтисодчи Константин Сонинни қидирувга берди.
- Нидерландия бош вазири Марк Рютте унинг ҳукумати Киевга F-16 қирувчиларини етказиб бериш имкониятини жиддий кўриб чиқаётганини тасдиқлади, аммо, унинг сўзларига кўра, бу қарор ҳали қабул қилинмаган ва бунинг учун Вашингтоннинг розилиги талаб этилади.
- Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши котиби Олексий Данилов мамлакат армияси узоқ кутилган қарши ҳужумни бошлашга тайёрлигини маълум қилди.
Куннинг асосий фотосурати. Украиналик асирлар ва жасадлар алмашинуви
Украина ҚК ва «Вагнер» ХҲК (компания ўз бўлинмаларини Бахмутдан олиб чиқмоқда) ўртасида кенг кўламли ҳарбий асирлар алмашинувини ўтказди. Украиналик ҳарбий асирларнинг 106 нафари уйга қайтган, Россия томони озод қилган ёлланма жангчилар ва ҳарбийларнинг сони маълум қилинмади.
Днипрога ракета зарбаси оқибатлари
Украина ҚК жангчилари дрон учирмоқда
Қишлоқдаги аёл отишмадан кейин ўз уйи ҳовлисини металл изловчи мослама билан текширмоқда
Фронтдаги россиялик зенитчилар
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024