Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Мадридда UNWTO ва Ўзбекистон ўртасида Жаҳон сайёҳлик ташкилоти сессиясини Самарқандда ўтказиш тўғрисида битим имзоланди
29 май куни БМТ Жаҳон сайёҳлик ташкилотининг (UNWTO) Мадрид шаҳридаги штаб-квартирасида жорий йил октябрь ойида Самарқанд шаҳрида UNWTO Бош ассамблеясининг 25-сессиясини ўтказиш тўғрисидаги БМТ ва Ўзбекистон Ҳукумати ўртасидаги келишувни расмий имзолаш маросими бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Келишувни расмий имзолаш маросими Ўзбекистон делегациясининг Испанияга ташрифи доирасида ташкил этилди. UNWTO номидан ҳужжатни ташкилот бош котиби Зураб Пололикашвили, Ўзбекистон томонидан табиий ресурслар вазири Азиз Абдуҳакимов имзолади.
Тадбир давомида «UNWTO билан Ўзбекистон Маданият ва туризм вазирлиги ўртасида Самарқанд шаҳрида UNWTO билан ҳамкорликда Халқаро туризм академиясини ташкил этиш тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми» ҳам имзоланди.
UNWTO бош котиби Зураб Пололикашвили нутқида Самарқандда бўлиб ўтадиган глобал тадбир туризм оламида тарихий воқеа бўлишини таъкидлади.
Мавзуга оид
23:09 / 23.05.2025
Самарқандда машинасида шер боласини олиб юрган шахс аниқланди
21:06 / 22.05.2025
Самарқанд шаҳрига янги прокурор тайинланди
18:43 / 16.05.2025
Самарқандда мактаб ўқувчиларининг жанжали улардан бирининг ўлими билан тугади
12:02 / 11.05.2025