Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ва Россия Запорижжя АЭСни хавф остига қўймасликка ваъда беришди — АЭХА
Шу билан бирга, ядровий хавфсизлик ва ЗАЭС хавфсизлиги билан боғлиқ вазият «ўта заиф ва хавфли» бўлиб қолмоқда.
Украина ва Россия Запорижжя атом электр станциясида ядровий авариянинг олдини олиш бўйича Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (АЭХА) томонидан таклиф этилган тамойилларга «содиқ». Бу ҳақда ташкилот раҳбари Рафаэл Гросси CNN телеканалига берган интервьюсида айтиб ўтди.
Гросси 30 май куни БМТ Хавфсизлик Кенгашида сўзлаган нутқида атом электр станциялари хавфсизлиги учун риоя қилиниши керак бўлган бешта «ўзига хос тамойил»ни санади. Бу тамойиллар «завод ҳудудидан ёки ҳудудига ҳар қандай ҳужумни тақиқлаш», шунингдек, атом электр станциясидан оғир қуроллар омбори сифатида фойдаланмаслик мажбуриятини ўз ичига олади.
«Улар [Москва ва Киев] таклифларимга эътироз билдиришмади ва мен вазиятни кузатяпман. Шунинг учун улар ҳақиқатан ҳам бунга содиқ, деб ўйлайман», деди Гросси.
Бир кун аввал БМТ Хавфсизлик Кенгаши бир йилдан ортиқ вақтдан бери Россия томонидан эгаллаб олинган Запорижжя АЭС муаммосига бағишланган йиғилишни ўтказди.
Йиғилишда сўзга чиққан АЭХА раҳбари ядровий хавфсизлик ва ЗАЭС хавфсизлиги билан боғлиқ вазият «ўта заиф ва хавфли» бўлиб қолаётганини ва «шунчаки омадимиз келгани туфайли ядровий авария содир бўлмагани»ни айтди. Шунингдек, Гросси ҳарбий можаро шароитида атом электр станцияларида хавфсизликка риоя қилишнинг беш тамойилини келтирган эди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
10:23 / 28.05.2025
Давлат департаменти спикери: Россия Трампнинг сўзларини жиддий қабул қилиши керак
09:03 / 28.05.2025