Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киев ўққа тутилиши оқибатида она ва қизи ҳалок бўлди — улар бомбапаноҳга тушмоқчи эди, аммо у ерни очишмади. Уруш суратлари
Украинадаги урушнинг 463-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Россия қўшини яна бир бор Киевни ўққа тутди. Шаҳар ҳарбий маъмуриятига кўра, икки аёл ва тўққиз ёшли бир қиз ҳалок бўлган.
- Украина қуролли кучлари Бахмут йўналишида «вақтинча сукунат» юзага келгани ҳақида маълум қилди. Украина қуруқлик қўшинлари қўмондони Олександр Сирскийнинг изоҳлашича, бу «Вагнер» ХҲК ёлланма жангчилари Бахмутдан олиб чиқилгани билан боғлиқ.
- РФ мудофаа вазирлиги Белгород областига «бостириб киришга уриниш барбод қилингани» ҳақида хабар қилди. Вазирлик версиясига кўра, Белгород областининг чегарадаги ҳудудларида жанглар бўлиб ўтган, натижада 50 дан ортиқ «украин террорчилари» ўлдирилган.
- Белгород шаҳрида портлаш рўй берди. Регион губернатори Вячеслав Гладковга кўра, йўлга дрон қулаган, икки киши жабрланган.
- Белгород области расмийларига кўра, Шебекино шаҳри интенсивлик билан ўққа тутилди: шаҳарда ётоқхона биноси ёниб кетган, унинг ёнидаги маҳаллий маъмурият биноси ҳам шикастланган.
- РФ Тергов қўмитаси журналист Роман Попковни «военкор» Владлен Татарский ҳалок бўлган «терактни ташкиллаштириш» бўйича сиртдан айблади.
- АҚШ мудофаа вазирлиги Илон Маскнинг SpaceX компанияси билан Starlink терминалларини Украинага етказиб бериш бўйича шартнома имзолади.
- Financial Times нашри аниқлашича, Еврокомиссия Украинага «ўнлаб миллиард евро» миқдорида ёрдам кўрсатишни кўзда тутувчи тўрт йиллик молиявий ёрдам режасини ишлаб чиқишга киришди.
Киевга ракета ва дронлар билан ҳужумлар давом этмоқда
Россиялик ҳарбийлар бутун май ойи давомида Киевни ўққа тутишди — июн ойида ҳам ҳаводан ҳужумлар давом этди. 1 июнга ўтар кечаси икки аёл, шунингдек, улардан бирининг тўққиз ёшли қизи ҳалок бўлди: Украина ички ишлар вазири Игор Клименконинг маълум қилишича, улар ўз вақтида бомбапаноҳгоҳга туша олишмаган. «Уруш даврида бомбапаноҳларнинг ёпиқ туриши — бу шунчаки лоқайдлик эмас. Бу жиноят, — деган Клименко. — Бошпана уззукун очиқ туриши керак. Бу инсон ҳаёти масаласи. Муболағасиз».
Ҳалок бўлган аёллардан бирининг турмуш ўртоғи «Суспильне» нашрига айтиб беришича, ҳаво тревогаси эълон қилингач, одамлар бомбапаноҳ жойлашган поликлиника эшигини узоқ вақт давомида тақиллатиб туришган, аммо «ҳеч ким очмаган». Киевликнинг айтишича, ракеталар учиб келган вақтда у бинонинг бошқа томонига ўтиб, эшикни очиши мумкин бўлган одамларни қидираётганди. Киев расмийлари ҳодиса учун жавобгарликни район раҳбари ва поликлиника директори зиммасига юклади — ва тергов ҳаракатлари бошланди.
Alex Babenko / AP / Scanpix / LETA
Sergei Chuzavkov / AFP / Scanpix / LETA
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Roman Pilipey / Getty Images
Mykola Tymchenko / Reuters / Scanpix / LETA
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Valentyn Ogirenko / Reuters / Scanpix / LETA
Vladimir Shtanko / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Шебекино шаҳри ўққа тутилиши
Шебекино — Белгород областининг Украинанинг Харкив области билан чегарадан беш километр масофада жойлашган шаҳри. 1 июн кунидан Шебекино ва унинг атрофи мунтазам равишда ўққа тутилмоқда, бу ҳужум учун жавобгарликни «Россияга озодлик» легиони ва «Россия кўнгиллилар корпуси» ўз зиммасига олган. Регион губернатори Вячеслав Гладковнинг сўзларига кўра, отишмалар оқибатида икки аёл ҳалок бўлиб, 12 киши яраланган.
Тинимсиз зарбалар туфайли Шебекино шаҳар округи ва чегарадаги қишлоқлардан аҳолини эвакуация қилиш бошланди: бир кун ичида бу ҳудудлардан 2,5 минг киши олиб чиқилган — айни вақтда улар Белгород области шимолидаги вақтинча жойлаштириш пунктларида бўлиб турибди.
Мавзуга оид
13:11 / 28.05.2025
NYT: Россия Запорижжя АЭСни ўз энерготизимига улашни режалаштирмоқда
11:58 / 28.05.2025
Евроиттифоқ 150 млрд евролик SAFE мудофаа фондини тузди
20:37 / 27.05.2025
Келлог: Россия ва Украинанинг урушдаги йўқотишлари 1 миллион кишидан ошди
20:17 / 27.05.2025