Ўзбекистон | 19:32 / 02.06.2023
28457
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда илк йирик қувватли шамол турбинаси ўрнатилди 

Навоий вилоятининг Томди туманида шамол электр станцияси қуриш лойиҳаси доирасида биринчи шамол турбинаси ўрнатилди.

Фото: Энергетика вазирлиги матбуот хизмати

Бирлашган Араб Амирликларининг Masdar компанияси томонидан Навоий вилоятининг Томди туманида 500 МВт қувватли шамол электр станциясини қуриш лойиҳаси доирасида Goldwind (Хитой) компаниясининг биринчи турбинаси ўрнатилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, унинг қуввати 4,7МВт, баландлиги 97 метр, парракларининг ҳар бири эса 77 метрни ташкил қилади. 

Ушбу йирик лойиҳа доирасида жами 111 та шамол турбинаси ўрнатилиши режалаштирилган.

Шамол электр станциясининг илк қувватлари 2023 йил якунида ишга туширилади ва у Марказий Осиёдаги энг йирик станция бўлади.

Станция тўлиқ ишга туширилгач, йилига 1 млрд 800 млн кВт·соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Бунинг натижасида йилига 540 млн кубометр табиий газ тежалишига эришилади ҳамда атмосферага 720 минг тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади.

Мавзуга оид