Ўзбекистон | 11:02 / 03.06.2023
7432
2 дақиқада ўқилади

Тошкент жамоат транспорти тизимини ривожлантириш бўйича Корея тажрибаси ўрганилмоқда

Ўзбекистон транспорт вазири Илҳом Маҳкамов бошчилигидаги делегация Корея Республикасига ташриф буюрди, деб  хабар  бермоқда «Дунё».

Фото: Dunyo

Хизмат сафарининг илк кунида вазир Сеул шаҳар маъмурияти қошида ташкил этилган транспорт маълумоти хизматига ташриф буюриб, шаҳар транспорт тизимини оператив бошқарув фаолияти, ҳайдовчисиз ҳаракатланаётган транспорт воситаларининг пилот лойиҳалари ҳамда реал вақт режимида транспорт ва йўл маълумотларини таҳлил қилиб бориш имкониятлари билан танишди.

Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, Сеул шаҳри жамоат транспорти соҳасида амалга оширилган кенг кўламдаги ислоҳотлар, хусусан, шаҳарда жорий этилган автобус йўлаклари (BRT), интеграллашган электрон тўлов (T-Money) тизими, даромадларни ташувчилар ўртасида тақсимлашда Pool тизими, жамоат транспорт инфратузилмасида аҳолининг заиф қатламлари учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишади.

Бугунги кунда ривожланган давлатлар тажрибаси асосида, хорижий экспертлар иштирокида Тошкент шаҳри жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш бўйича ишлар давом этмоқда. Айнан мазкур жараёнда Жанубий Корея тажрибаси асосида шаҳар транспорт тизимини ривожлантириш борасида энг мақбул ечимларни амалда қўллаш кўзда тутилган.

Мавзуга оид