Жаҳон | 16:29 / 04.06.2023
16906
8 дақиқада ўқилади

Днипро ўққа тутилиши оқибатида 2 ёшли чақалоқ ҳалок бўлди. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 465-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Украина президенти Володимир Зеленский мамлакат қарши ҳужумга тайёрлигини маълум қилди.
  • Белгород области Шебекино шаҳар округи ҳудудида яна икки киши ҳалок бўлди; бу ерда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари ишламоқда. 2 июн куни регион ўққа тутилиши оқибатида беш киши ҳалок бўлиб, яна 16 киши яраланганди.
  • Шебекино аҳолиси болалар шаҳардан эвакуация қилиниши учун уч минг рублдан тўлов қилишига тўғри келганини айтиб берди.
  • Украинада 4800 дан ортиқ бомбапанагоҳлар текшириб чиқилди. Уларнинг тўртдан бир қисми ёпиқ тургани ёки фойдаланишга яроқсизлиги маълум бўлган.
  • Индонезия мудофаа вазири Украинадаги урушни тўхтатишга қаратилган тинчлик режасини таклиф этди. У ҳарбийлардан холи қилинган ҳудудга БМТ тинчликпарвар кучларини жойлаштириш ва «баҳсли ҳудудлар»да референдумлар ўтказишни назарда тутади.
  • Украина ТИВдагилар эса Украина ва РФ ўртасида «референдумлар ўтказиш керак бўлган баҳсли ҳудудлар мавжуд эмаслиги»ни билдиришди. Зеленскийнинг офисида индонезияликлар режасини «тиз чўкиш» бўйича навбатдаги таклиф деб аташди.
  • Венгрия ҳукумати Украинада ўт очишни тўхтатишга чақирилган ролик эълон қилди. Унда Украина харитаси Қримсиз кўрсатилган. Киев Будапештга протест билдирди.

Днипронинг ўққа тутилиши

3 июн куни кечқурун Россия армияси Украинанинг Днипропетровск области Подгородное (Підгородне) шаҳарчасини ўққа тутди, деб хабар қилди регион раҳбари Сергей Лисак. Подгородное амалда област маъмурий маркази Днипро билан туташиб кетган ва унинг шимолий чеккаси ҳисобланади. 

Россия ракетаси иккита икки қаватли бино ўртасига тушган, биноларнинг иккиси ҳам қисман шикастланган. Отишма оқибатида, сўнгги маълумотларга кўра, 22 киши жароҳатланган, шундан беш нафари — болалар. 10 та хусусий уй, дўконлар, газ ўтказиш қувури ва автомобил шикастланган.

4 июн тонгида Лисак қутқарувчилар харобалар остидан икки ёшли қизалоқ жасадини чиқариб олишганини хабар қилди.

4 июнга ўтар кечаси областнинг бошқа бир шаҳри — Никопол артиллериядан ўққа тутилган. Лисакнинг хабарига кўра, ҳужум оқибатида жароҳатланганлар йўқ. Шунингдек, у «„Восток“ ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари област устида иккита қанотли ракета ва битта дронни уриб туширгани»ни маълум қилган.

Подгородноеда зарба келиб тушган жойда ишлаётган қутқарувчилар
Украина ФВДХ / EPA / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ / EPA / Scanpix / LETA
Украина ФВДХ / EPA / Scanpix / LETA

Киевда қон топшириш жараёни 

Киевликлар донорлик мобил марказида украин армияси эҳтиёжлари учун қон топширмоқда
Roman Pilipey / Getty Images
Киевда ҳарбийлар ва фуқаролар қон топшириш учун навбат кутмоқда
Roman Pilipey / Getty Images

Херсон областида инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши

Харкив кўчаларида инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши. Россиянинг кенг кўламли босқини бошидан ушбу шаҳарнинг шимолий райони Салтовка мунтазам равишда артиллериядан ўққа тутилган. Ҳаёти доимий хавф остида бўлиши, электр ва ичимлик суви таъминотидаги узилишларга қарамай, харкивликларнинг кўпчилиги шаҳарда қолишда давом этган.
Andrii Marienko / AP / Scanpix / LETA

Посад-Покровское қишлоғидаги вайронгарчиликлар

Посад-Покровское — Херсон ва Миколаийв областлари чегарасидаги қишлоқ, 2001 йилда ўтказилган ҳисоб-китобларга кўра, бу ерда икки ярим минг атрофида киши яшаган. Қишлоқ босқиннинг илк кунларида россиялик ҳарбийлар томонидан босиб олинган, бу вақтда уларнинг мобил гуруҳлари Миколайив остонасигача етиб борганди. 2022 йил март ойи охирларида рус қўшинлари олиб кетилиши ва Украина қуролли кучлари қарши ҳужумга ўтиши давомида Посад-Покровское озод этилган, аммо оккупация давридаги вайронгарчиликлар туфайли аҳолининг аксар қисми қўшни Миколайивга кетишга мажбур бўлган. Қишлоқ деоккупациядан кейин ҳам артиллерия зарбалари учун нишонлигича қолган.

Херсон области Посад-Покровское қишлоғида артиллерия зарбаларидан вайрон бўлган уйлар
Svitlana Horieva / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Svitlana Horieva / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Svitlana Horieva / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Svitlana Horieva / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Донецк области Макийивка шаҳри ўққа тутилиши оқибатлари

Украина ҳудудида ҳар кунги янгиликларда номи учрайдиган кўплаб аҳоли яшаш манзиллари мавжуд. Бундай янгиликларда энг кўп тилга олинадиган жойлар 2014 йилдан буён россияпараст кучлар назоратида қолаётган йўлдош шаҳарлардир. Макийивка ҳам мунтазам равишда артиллерия ва ракета зарбалари остида қолади, уруш бошидан буён энг кўламлиси шу йил 1 январига ўтар кечаси рўй берганди — ўшанда Украина қуролли кучлари сафарбар қилинган россиялик ҳарбий хизматчилар ётоқхонасига зарба бериши оқибатида камида 63 киши ҳалок бўлганди.

Макийивка аҳолиси вакиллари яқинда бўлиб ўтган отишма оқибатида вайрон бўлган уй ёнидан ўтишмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Макийивкада яшовчи Аран отишма оқибатида вайрон бўлган дўкони ўрнида.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Белгород области ўққа тутилиши ва эвакуация

1 июндан Белгород областининг чегарадаги қишлоқлари ва Шебекино шаҳри Украина томонининг артиллерия зарбалари учун нишонга айланди. Регион губернатори Вячеслав Гладковнинг 2 июн кунги маълумотларига кўра, зарбалар оқибатида 5 киши ҳалок бўлиб, 16 киши яраланган. 3 июн куни Шебекинода яна икки киши ҳалок бўлгани маълум қилинди. Расмийлар маҳаллий аҳоли эвакуацияси ва Белгородда вақтинча жойлаштириш марказларини ташкиллаштирган, бир кунда чегара ҳудудларида икки ярим мингдан ортиқ киши олиб чиқилган. 

3 июн тонгида губернатор регионда эвакуация қилинган аҳолини олий ўқув юртлари ва коллежлардаги ётоқхоналарга жойлаштириш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди. Белгород области Шебекино шаҳрида яшовчилар маҳаллий пабликларга берган интервюларида болаларнинг шаҳардан эвакуацияси учун уч минг рублдан тўлашга тўғри келганидан шикоят қилишган. 

2 июн куни кечқурун Белгород области раҳбари Вячеслав Гладков Соболевки қишлоғи ўққа тутилиши оқибатида икки киши ҳалок бўлиб, яна олти киши яраланганини хабар қилди. Унинг сўзларига кўра, қишлоқ «Град» баравар ўт очиш реактив тизимидан ўққа тутилган, снарядлар хусусий секторга келиб тушган. Қурбонлар отишма вақтида ўз уйлари ҳовлисида бўлишган, олинган жароҳатлардан воқеа жойида ҳалок бўлишган.  Отишма оқибатида қишлоқда хўжалик биноси ва гараж ёниб кетган, тўртта уй шикастланган.
Белгород областида эвакуация қилинган аҳоли «Белгород-арена» стадиони биносида. Улар орасида Шебекино ва чегарадаги бошқа аҳоли яшаш манзилларидан олиб келинганлар кўпчиликни ташкил этади.
Olga Maltseva / AFP / Scanpix / LETA

Белгород областида инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши

Olga Maltseva / AFP / Scanpix / LETA
Белгород областининг чегарадаги районларидан эвакуация қилинган кишилар инсонпарварлик ёрдами олиб кетмоқда
Olga Maltseva / AFP / Scanpix / LETA

 

Мавзуга оид