2023 йилнинг энг чиройли смартфонлари эълон қилинди
Рўйхатга Xiaomi, Google, Huawei, Vivo, Meizu, Oppo, Tecno ва Samsung моделлари киритилган.
GizmoChina портали бозордаги энг чиройли кўринишга эга 9 та қурилмани танлади.
Рўйхатга Xiaomi, Google, Huawei, Vivo, Meizu, Oppo, Tecno ва Samsung моделлари киритилган. Эътибор беринг, ушбу рейтинг смартфонларнинг фақат ташқи кўриниши билан боғлиқ.
Xiaomi ёшлар учун мўлжалланган Civi смартфони дизайнини янгилади. Civi 3 орқа томонида думалоқ камералар мажмуаси жойлашган бўлиб, корпуси икки рангли дизайнда ишланган. Бу янгича ва ўзига хос кўринади. Телефоннинг юқори ва пастки қисмига чўзилган эгри экран алоҳида эътиборга лойиқдир, қўлга қулай тарзда жойлашадиган ва экраннинг ажойиб кўринишини таъминлайдиган тор корпус ҳам бор. Текстурали дизайн ва инновацион хусусиятлар Civi 3 моделини эстетика ва функционалликни мувозанатлаштирмоқчи бўлганлар учун мукаммал танлов.
Ноёб орқа камера кесмаси ва қайта ишланган материаллардан тайёрланган мураккаб дизайни билан Google Pixel 7 Pro ҳам нафис. Смартфонни қўлда ушлаб туриш ҳам қулай, унинг ялтироқ қопламаси «визуал жозибадорликни кучайтиради».
Huawei P60 Art модели ғайриоддий кўринишдаги камера блоки туфайли дарҳол эътиборни тортади – ишлаб чиқарувчининг ўзи уни океан оролининг контурлари билан солиштиради. Мовий ва олтин ранглари ҳам визуал жозиба бағишлайди.
Энг чиройли смартфонлар рейтинги рангини ўзгартирадиган орқа панелли Vivo V27 Pro моделисиз тўлиқ бўлмайди. Агар смартфон сояда бўлса, корпус ҳеч қандай тарзда ўзгармайди. Қурилма фақат қуёш нурлари остида рангини ўзгартиради.
Бу йилги янги Galaxy S23 Ultra эксклюзив рангларга эга бўлди: кўк, кулранг (графит), сариқ ва қизил.
2023 йилнинг энг чиройли смартфонлари қаторига Meizu 20 Pro, Vivo X Flip, Oppo Find X6 Pro ва Tecno Phantom X2 Pro ҳам кирди.
Мавзуга оид
12:58 / 13.11.2024
Мобил қурилмалар эраси: энг кўп сотилган телефонлар
19:39 / 29.10.2024
Apple М4 чипли янги iMac компютерини тақдим қилди
18:50 / 21.10.2024
Навоийда ҳаводан сув олувчи ускуна синовдан муваффақиятли ўтказилди
22:25 / 20.10.2024