Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Абдулла Арипов Қозоғистонга бориб, халқаро форумда иштирок этади
«Мулоқот орқали муаммоларни енгиб ўтиш: ҳамкорлик, ривожланиш ва тараққиёт йўлида» мавзусида ўтказилаётган форум иштирокчилари иқлим ўзгариши, озиқ-овқат тақчиллиги ва энергия хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилади.
Оқўрда матбуот хизмати хабарига кўра, 8 июнь куни Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Остона халқаро форумининг ялпи мажлисида нутқ сўзлайди.
Форумнинг нуфузли меҳмонлари орасида Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов, Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний, Қирғизистон президенти Садир Жапаров, Босния ва Ҳерцеговина президиуми раиси Желька Цвиянович, ХВЖ бошқарувчи директори Кристалина Георгиева, ЮНEСКО бош директори Одри Азуле, БМТ бош котиби ўринбосари, Осиё ва Тинч океани иқтисодий ва ижтимоий комиссияси ижрочи котиби Армида Алисжабана ва бошқалар бор.
Бундан ташқари, Қосим-Жўмарт Тўқаев форум доирасида бир қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.
Мавзуга оид
09:21 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Яшил иқлим жамғармаси ваколатхонаси очилиши мумкин
08:02 / 28.05.2025
Ўзбекистонда Бутунжаҳон интеллектуал мулк ташкилотининг магистратура дастури жорий этилади
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025