Украинлар техникаларини чегарага олиб келмоқда, Белгородда кўнгиллилар тайёрланмоқда. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 466-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- «Рус кўнгиллилари корпуси» (РКК) Белгород области ҳудудида асир олинган икки россиялик ҳарбийни намойиш этиб, уларни қўйиб юбориш эвазига област губернатори Вячеслав Гладковни учрашувга чақирди. Мулозим учрашув ўтказишга рози бўлди, аммо музокара учун бошқа жойни тайинлади, кўп ўтмай РФ мудофаа вазирлиги «украин диверсантлари»нинг Белгород областига ҳужуми қайтарилганини маълум қилди, РКК ва легион вакиллари эса Гладков учрашувга келмаганини маълум қилиб, янада кўпроқ асирларни намойиш этди.
- Белгия ҳукумати ўзи етказиб берган милтиқлар РКК аъзолари томонидан Россияга босқин вақтида қўллангани борасида Киевдан изоҳ сўрамоқда.
- Россия мудофаа вазирлиги украинларнинг қарши ҳужуми бошлангани тўғрисида хабар қилди. Вазирлик украин ҳарбийларининг Жанубий Донецк йўналишида ҳужум қилишга уриниши бартараф этилганини билдирган. Украина қуролли кучлари эса Россия томони хабарларини «ахборий-психологик операция» деб атади. Ҳарбий ҳаракатлар фаоллашганини тасдиқловчи бошқа далиллар келтирилмаган.
- ISW Украина қуролли кучлари Донецк ва Запорижжя областларида илгарилаётганини маълум қилди. 4 июн куни тарқалган кадрларда украинларнинг механизациялашган кучлари Ривнепилдан шимоли-шарққа томон ҳаракатланаётганини кўриш мумкин.
- РФ мудофаа вазирлиги эълон қилган норматив акт лойиҳасига кўра, россияликлар ҳарбий комиссариат биносига келмаган тақдирда ҳам уларни ҳарбий ҳисобга қўйиш мумкин бўлади.
Россия билан чегарадаги украин ҳарбийлари
1 июн тонгида, РФ мудофаа вазирлиги иддао қилишича, россиялик ҳарбийлар Белгород области Шебекино шаҳрида «Киев режимининг террорчилик акти содир этишга навбатдаги уринишининг олдини олди». Вазирликка кўра ўша куни тонгда, чегара ҳудудида жами 50 нафардан ортиқ «украин террорчилари» йўқ қилинган.
4 июн куни Россия қўшини Харкив областининг Украина-Россия чегарасидан беш километр масофадаги (Шебекиногача 20 километр) Волчанск шаҳрига ҳужум қилди. Харкив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Олег Синегубовга кўра, маъмурий бино шикастланган, икки уй ва хўжалик қурилмаси қисман вайрон бўлган. Жабрланганлар йўқ.
Қуйида Украина қуролли кучларининг Россия билан чегара атрофидаги позициялари акс этган суратлар.
Белгород областида тайёрланаётган кўнгиллилар
Май ойи охирида, Россиянинг чегарадош ҳудудларига ҳужумлар кўпайганида, Белгород области губернатори Вячеслав Гладков регионда қарийб уч минг кишидан иборат еттита ҳудудий мудофаа батальонлари ташкил этилганини хабар қилди.
Гладков қонунчиликка кўра отрядлар қурол кўтариб юриши мумкин эмаслигига эътибор қаратган ва бу масалани «ҳуқуқий майдон»да ҳал қилишга ҳаракат қилишини айтганди. Айни вақтга келиб батальонларни қуроллантириш масаласи қандай кетаётгани маълум эмас. Аммо отрядлар иштирокчилари фаол машғулотларни давом эттирмоқда.
Ҳорливка ўққа тутилиши оқибатлари
Ҳорливка — аннексия қилинган Донецкдан тахминан 50 километр шимоли-шарқда жойлашган, 2014 йил баҳоридан буён «ДХР» назоратида қолаётган шаҳар.
4 июн куни шаҳарнинг Москва томонидан тайинланган мэри Иван Приходко Украина қуролли кучлари томонидан зарба берилганини хабар қилиб, ҳужум вақтида Ҳорливкадаги ибодатхоналарда Троица байрами муносабати билан ибодат ўтказилаётган бўлганини қайд этган. Бир неча хусусий уйлар шикастланган, электр узатиш линиялари узилган; тинч аҳоли вакилларидан бир киши яраланган.
Украинанинг турли ҳудудларидан суратлар
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024