Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Камбағаллар учун Lamborghini Urus». Хитойда Changan Deepal S7 кроссоверини ишлаб чиқариш бошланди
Changan компанияси Shenlan S7 (Deepal S7) кроссоверини ишлаб чиқаришни бошлади. Сотувга аслида 21 майдан старт берилганди. Бироқ компания ишлаб чиқаришни 31 майдан бошлаган. Етказиб бериш эса июн сўнгида бошланиши кутилмоқда.
Кроссовер учун комплектациясига қараб 24 250 дан 34 250 долларгача нарх белгиланган. Deepal S7 ўз синфидаги BYD Song Plus DM-i ва Haval Xialong Max билан рақобат қилиши айтилмоқда. Мутахассислар кўра, Deepal S7 рақобатчиларидан устунликка эга: унинг ташқи дизайни Lamborghini Urus’ни (нархи 239 минг доллардан бошланади) эслатиб юборади.
218 от кучини берадиган электромоторли версияси 100 км тезликка 6,7 сонияда эришади. Тўла қувват билан 520-620 км масофа босиб ўтиши мумкин. Шунингдек, моделнинг гибрид комплектацияcи ҳам мавжуд. Унинг двигатели эса бироз кучлироқ — 238 от кучи.
Машинанинг узунлиги 4750 мм, эни 1930 мм, бўйи 1625 мм, ғилдираклар базаси бўлса 2900 ммни ташкил этади.



Мавзуга оид
08:10 / 24.05.2025
Тошкентда Nissan автомобили ёниб кетди
16:35 / 23.05.2025
Пискентдаги автополигондан сертификат олишнинг «навбатсиз» йўллари ҳам борми?
20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади
09:32 / 09.05.2025