Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди
Ўзбекистон Республикаси президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозими жорий этилди. Бу давлат раҳбарининг "Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнини жадаллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган.
2023 йилнинг 1 июлидан бошлаб Жаҳон савдо ташкилоти қоида ва меъёрларига мувофиқ бўлмаган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқиш тақиқланади.
Адлия вазирлигига миллий қонунчиликни Жаҳон савдо ташкилоти битимларига уйғунлаштириш функцияси юкланди. Бунинг учун илгари мақбуллаштирилган штат бирликлари ҳисобидан қўшимча 5 штат бирлиги ажратилади.
Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги тузилмасида махсус департамент ҳамда яна 20 та вазирлик ва идоралар жорий штатлари доирасида тегишли бўлинмалар фаолияти йўлга қўйилади.
А.Урунов Ўзбекистон президентининг Жаҳон савдо ташкилоти масалалари бўйича махсус вакили лавозимига тайинланди.
Мавзуга оид
14:52 / 22.05.2025
Ташқи иқтисодий фаолият товар номенклатураси тасдиқланди
10:27 / 22.05.2025
Тошкентда ЙТҲнинг олдини олиш учун 2 млрд сўм ажратилади
13:54 / 01.05.2025
Ўзбекистонда замонавий стандартлар асосида камида 58 та мактаб қурилади
13:31 / 29.04.2025