Сингапур Ўзбекистонда замонавий контейнер терминалини ташкил этиши мумкин
Жанубий Корея пойтахтида Халқаро фуқаро авиацияси ташкилотининг (ICAO) амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича иккинчи глобал симпозиуми (GISS) бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».
Симпозиум доирасида Илҳом Маҳкамов ICAO бош котиби Хуан Карлос Саласар билан учрашув ўтказди. Илҳом Маҳкамов Ўзбекистоннинг углерод чиқиндиларини камайтиришдаги энг самарали ҳиссаси Jet A-1 ярим синтетик (50/50) авиация ёқилғиси (SSF) ишлаб чиқаришни ўзлаштириш ва фуқаро авиациясида чиқиндиларни 20 фоизга камайтиришдан иборатлигини таъкидлади.
Транспорт вазири Сингапур транспорт вазири Амий Хор билан ҳам учрашув ўтказди. Унинг доирасида томонлар Ўзбекистон аэропортларини ривожлантириш соҳасидаги Changi Airports International Pte компанияси билан ҳамкорлик ва PSA International компанияси билан Ўзбекистон ҳудудида замонавий контейнер терминалини ташкил этиш масалаларини муҳокама қилдилар.
Вазирлар Сингапур тажрибаси асосида Ўзбекистонда ерости метро линияларини лойиҳалаш ва қуриш муҳимлигини таъкидладилар. Шунингдек, икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик ўз ичига транспорт тизимини ақлли бошқариш маркази ва Сингапур тажрибасини жорий этишни ҳам олиши қайд этилди.
Мавзуга оид
16:26 / 17.10.2023
Humo тўлов тизими билан яна муаммолар юзага келди
12:03 / 01.09.2023
Тошкент аэропорти маҳаллий терминалининг олд қисми реконструкциядан сўнг очилди
07:39 / 22.09.2022
Uzbekistan Airports’га янги юк терминали ва автотураргоҳ қуриш учун ер участкалари ажратилади
10:45 / 29.07.2022