Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда 1902 йилги олтин тангани 100 минг долларга сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Тошкентда 1902 йилда ишлаб чиқарилган олтин тангани сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яккасарой туман бўлими томонидан ДХХ ва Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган.
Унда, фуқаро А.Т. ва бошқалар 1902 йилда ишлаб чиқарилган оғирлиги 32,22 грам бўлган 1 дона “Николай-2” олтин тангасини 100 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Маданий мерос агентлигининг хулосасига кўра, ушбу олтин танганинг бугунги кундаги баҳоси 1 млрд сўмни ташкил этган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
22:18 / 14.05.2025
“170 дона 200 сўмлик” — Навоийда пенсиянинг бир қисми тангада тўланаётгани айтиляпти
09:26 / 13.03.2025
Россияга тарихий тангалар ва кўкрак нишонларини яширинча олиб кетаётган шахс ушланди
21:01 / 10.02.2025
Олтиннинг рекорд нархлари Ўзбекистоннинг захирасини салкам 43 млрд долларга етказди
13:13 / 06.02.2025