Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитой Қозоғистон билан савдо ҳажми бўйича Россиядан ўзиб кетиши мумкин
Хитой яқин бир неча йил ичида Қозоғистон билан савдо ҳажми бўйича Россиядан ўзиб кетади, дея маълум қилди республика бош вазири ўринбосари. Унинг сўзларига кўра, 2030 йилга бориб Қозоғистоннинг Хитой билан савдоси бутун Европа Иттифоқи билан савдодан ошади. Россия Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин 30 йилдан ортиқ вақтдан бери Қозоғистоннинг энг йирик савдо шериги бўлиб келган, бироқ санкциялар уни иккинчи планга ўтказиб, Хитойга Марказий Осиёда ўз таъсирини кучайтиришга имкон берди, деб ёзади Bloomberg.
Хитой тез орада Қозоғистон билан савдо ҳажми бўйича Россиядан ўзиб кетади. Бу ҳақда республика бош вазири ўринбосари, Қозоғистон савдо вазирлиги раҳбари Серик Жумангарин Bloomberg агентлиги билан суҳбатда маълум қилди.
Россия Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин 30 йилдан ортиқ вақт давомида Қозоғистоннинг энг йирик савдо шериги бўлиб келган, бироқ унга қўлланган молиявий ва иқтисодий санкциялар Москвани иккинчи ўринга тушириб, Хитойга Марказий Осиё минтақасида ўз таъсирини кучайтириш имконини берди, дея таъкидлайди агентлик.
Жумангариннинг сўзларига кўра, Қозоғистон билан савдо ҳажми бўйича Хитойнинг Россиядан ўзиб кетиши «бир неча йиллик иш». 2030 йилга бориб эса Қозоғистоннинг Хитой билан савдоси республиканинг Европа Иттифоқининг барча 27 давлати билан савдосидан ошиб кетади, деди вазир.
Қозоғистон Миллий статистика бюроси маълумотларига кўра, ўтган йили Хитой ва Қозоғистон ўртасидаги савдо ҳажми учдан бир қисмга ўсиб, 24 миллиард долларга етди, бу Россия билан савдодан атиги 2 миллиард долларга кам. 2022 йилда улар 6 фоиздан бироз кўпроққа ўсди.
Мавзуга оид
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025
ФХХ Қозоғистон фуқароларининг Россияга киришини тақиқлай бошлади
08:50 / 22.05.2025