Жаҳон | 13:11 / 07.06.2023
9908
2 дақиқада ўқилади

Журналистлар Каховка ГЭСга портлашидан бир ҳафта олдин зарар етказилгани ҳақида маълум қилди

The New York Times, Washington Post ва Financial Times газеталари журналистлари Twitter’да бир ҳафта аввал Каховка ГЭСнинг сунъий йўлдошдан олинган суратларини чоп этишди. Улар камида бир ҳафта олдин тўғон сувдан қандай ўтгани, 5 июн куни эса сув оқими кучайганини кўрсатади. Журналистлар бу тўғон қулашдан олдин бузилганига далил эканини билдирди.

Фото: Reuters

The New York Times (NYT) журналисти Кристиан Триберт Кристиан Триберт ва унинг Washington Post (WP) ҳамда Financial Times (FT) газеталаридаги ҳамкасблари Эван Хилл ва Кристофер Миллер Twitter’да Каховка ГЭСнинг сунъий йўлдошдан олинган суратларини жойлаштирди. 28 май ва 5 июндаги фотосуратларни солиштирганда, иншоотдан бир ҳафта олдин сув сизиб чиқаётгани, қулаш арафасида эса сув оқими фақат кучайганини кўриш мумкин.

Расмлар тўғон қулашидан камида бир ҳафта олдин шикастланганини кўрсатиши мумкин, деди NYT тадқиқотчиси Триберг. Журналистлар Хилл (WP) ва Миллер (FT) ҳам худди шундай хулосага келишди. Херсон вилоятидаги Каховка ГЭСнинг тўғони 6 июн куни эрталаб қулаб тушди, сувнинг катта миқдорда тошиб чиқиши бошланди. Россия ва Украина расмийлари бир-бирини унга зарар етказишда айблади.

Новая Каховка ва Алёшки шаҳарлари тошқиндан жабр кўрди. Херсон вилояти ҳукумати раҳбари Андрей Алексеенконинг сўзларига кўра, Алёшки деярли бутунлай сув остида қолган, у ерда энг қийин вазият юзага келган. Одамларни у ердан фақат махсус жиҳозлар ёрдамида эвакуация қилиш мумкин, деди Алексеенко. Жами 22 мингдан ортиқ аҳоли яшайдиган аҳоли пунктлари сув тошқини зонасига тушади, деганди у аввалроқ.

Каховка АЭС тўғонининг вайрон бўлиши ва ундан кейин Херсон вилоятидаги сув тошқини “монументал ҳуманитар, иқтисодий ва экологик ҳалокат бўлди”, деди БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш. БМТ табиий офат қандай содир бўлганини текшириш учун мустақил маълумотларга эга эмас, деди у, аммо фалокат Россиянинг Украинадаги “махсус ҳарбий операцияси”нинг “ҳалокатли оқибати” эканини қўшимча қилди. Камида 16 000 киши уйларидан айрилган, деди Гутерриш.

Мавзуга оид