Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Жеймс Уэбб» телескопи коинотдаги энг узоқ «қурум булутини» аниқлади
Ёрқин тўқ сариқ доғлар узоқ галактиканинг гравитацион линзали тасвиридаги органик молекулаларни кўрсатади.
A&M Техас университети астрономи Жастин Спилкер ва унинг «Жеймс Уэбб» телескопида ишловчи ҳамкасблари Ердан 12,3 миллиард ёруғлик йили узоқликда жойлашган SPT0418-47 узоқ галактикасида катта миқдордаги органик моддаларни аниқладилар. Nature журналига кўра, гап, хусусан, тутун ва қурум таркибида мавжуд бўлган полициклик ароматик углеводородлар ҳақида кетмоқда.
Бу моддалар илгари ҳеч қачон коинотнинг бундай узоқликларида кузатилмаган. Бундай бирикмалар кўп ультрабинафша нурлар чиқарадиган ёш юлдузлар атрофида ҳосил бўлади. Ушбу бирикмалар кўпайиб кетганда, улар интрагалактик газнинг исиши ва совишини тартибга солишда, демакки, юлдузларнинг пайдо бўлиш жараёнини тартибга солишда муҳим роль ўйнай бошлайди.
Олимлар SPT0418-47 галактикасини коинотда пайдо бўлганидан кейин 1,5 миллиард йил ичида бўлган ҳолатда кузатмоқда. Ҳатто «Жеймс Уэбб» телескопи билан ҳам, агар у бошқа, яқинроқ галактика орқасида «яширилмаган» бўлса, уни кўриш имконсиз бўлар эди. У тортишиш линзалари ролини ўйнайди ва SPT0418-47 ёрқинлигини 30 баробар оширади. Ёруғлик нурлари тортишиш майдонида оғирлашади, шунинг учун коинотдаги оғир нарсалар линза вазифасини бажариши мумкин.
Ҳозирда астрономлар нима учун полициклик ароматик углеводородлар кузатилаётган галактиканинг юлдуз шаклланиши содир бўлаётган барча қисмларда учрамаслигини тушунишга ҳаракат қилмоқда. Олимлар яна иккита гравитацион линзали галактикаларда ушбу моддалар мавжудлигини ўрганмоқчи.
Мавзуга оид
17:14 / 17.05.2025
NASA афсонавий Voyager зондини 25 миллиард километр масофадан таъмирлашга муваффақ бўлди
16:10 / 27.03.2025
Олимлар биринчи марта Нептундаги қутб ёғдуларини тасвирга олди
12:49 / 06.02.2025
Озарбойжонлик мактаб ўқувчилари SpaceX ёрдамида ўз сунъий йўлдошини орбитага учиради
14:38 / 06.01.2025