Ўзбекистонда 48 мингдан ортиқ шахсда ОИВ касаллиги аниқланган
Сўнгги 5 йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортган.
2030 йилга бориб Ўзбекистонда ОИТС касаллиги юқишига тўлиқ барҳам бериш мақсад қилинган. Бу ҳақда Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси, Республика ОИТСга қарши кураш маркази раҳбарияти ва мутасаддилари иштирокида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.
Қайд этилишича, ҳозирги вақтда республикада 48 мингдан ортиқ шахсда ОИВ касаллиги аниқланган.
Сўнгги 5 йилда ОИВ инфекциясига текширувлар сони 700 мингдан 3,5 миллионга ёки 5 баробарга ортди. Ҳукумат томонидан дори воситаларини молиялаштириш 80 фоизни ташкил этди.
Республикада ОИВ инфекциясининг онадан болага юқишига барҳам бериш учун ҳар йили бемор оналардан дунёга келаётган (ўртача 600 нафаргача) болаларни қуруқ сут аралашмалари билан узлуксиз таъминоти амалга оширилмоқда. Бунинг натижасида 99,7 фоиз болалар соғлом бўлишига эришилмоқда, дейилади маълумотда.
Таъкидланишича, 2030 йилга бориб ОИВ эпидемиясига барҳам бериш учун, 2025 йилга қадар “95-95-95” стратегиясига эришиш зарур.
“95-95-95” тамойилига кўра, ОИВ юқтирган беморларнинг 95 фоизи ўз статусини билиши, беморларнинг 95 фоизи махсус терапия билан қамраб олиниши, беморларнинг 95 фоизида вирус юкламасининг паст даражага тушишига 2025 йилгача эришиш ва 2030 йилда ОИТС касаллигининг юқишига барҳам бериш мақсад қилиб олинган.
Мавзуга оид
13:50 / 22.10.2024
Олимлар ОИВ билан касалланган одамлар ўртасида буйрак кўчириб ўтказиш хавфсизлигини исботлади
16:29 / 16.09.2024
Шишган, қизарган, йиринглаган кўзлар – конъюнктивитни қандай даволаш мумкин?
07:55 / 09.07.2024
Андижонда қорамолларда янги касаллик тури аниқлангани рад этилди
13:11 / 03.06.2024