Тўқаев Марказий Осиё давлатларини сув муаммосини биргаликда ҳал қилишга чақирди
Унинг сўзларига кўра, минтақанинг иккита йирик дарёси – Сирдарё ва Амударёдаги сув сатҳи 2050 йилга бориб қарийб 15 фоизга камаяди.
Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев Олмаота шаҳрида Марказий Осиё мамлакатлари учун лойиҳа офисини ташкил этиш ва 2026 йилда Қозоғистонда БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар шафелигида минтақавий иқлим саммитини ўтказишни таклиф қилди. Бу ҳақда Оқўрда хабар берди.
«Минтақамизнинг иккита йирик дарёси – Сирдарё ва Амударёдаги сув сатҳи 2050 йилга бориб қарийб 15 фоизга камаяди. Минтақада экологик ҳалокатнинг олдини олиш мақсадида Оролни қутқариш халқаро жамғармасини қўллаб-қувватлаш учун кўпроқ маблағ ажратишга чақирамиз. Сув муаммоси ва иқлим ўзгариши бир-бири билан чамбарчас боғлиқ. Марказий Осиё – сув хавфсизлигига фақат яқин ҳамкорлик ва самарали танланган қўшма чора-тадбирлар орқали эришиш мумкин бўлган минтақадир», деди Тўқаев 8 июнь куни Остона халқаро форумида сўзлаган нутқида.
Қозоғистон раҳбари таъкидлаганидек, Марказий Осиёда қурғоқчилик ва сув тошқинлари йилига ялпи ички маҳсулотнинг 1,3 фоизи миқдорида зарар етказади, экинлар ҳосилдорлиги 30 фоизга пасаяди, бу эса 2050 йилга бориб 5 миллион ички иқлим муҳожирининг пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Тўқаевнинг эслатишича, музликлар юзаси аллақачон 30 фоизга қисқарган.
Тўқаев сўзларига кўра, Қозоғистон улкан яшил иқтисодиёт имкониятларини тақдим этиши ва қайта тикланадиган энергия марказига айланиши мумкин.
«Бироқ, вақт биз томонда эмас. Карбонсизлантириш ва яшил иқтисодиётни зарур тезликда барпо этиш учун бизга ресурслар ва ҳамкорлик керак. Глобал иқлим билан боғлиқ фавқулодда вазият бизнинг ўзаро боғлиқлигимиз ва умумий тақдиримизнинг энг ёрқин намунасидир. Биз хоҳлаймизми ёки йўқми, бир-биримиз билан боғланганмиз. Бу ҳақиқатни ҳисобга олсак, қандай қилиб биргаликда ишлашни ўйлаб топганлар муваффақиятга эришади, қодир бўлмаганлар эса барбод бўлади», деди у.
Қозоғистон президенти БМТ тамойил ва қадриятлари бу муаммони ҳал этишнинг энг самарали йўли эмас, балки ягона йўл эканини таъкидлади.
Мавзуга оид
16:34 / 08.11.2024
Россия Марказий Осиёнинг барқарор ривожланишини истайди — Путин
16:17 / 07.11.2024
“Тошкент шаҳри атрофидаги иссиқхоналарнинг 60 фоизи кўмир, резина шиналар ёқяпти” – Экологик партия
16:42 / 03.11.2024
Ню-Йорк шаҳри расмийлари қурғоқчилик туфайли аҳолини сувни тежашга чақирди
10:56 / 03.11.2024