Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон президентининг махсус вакили Франция Қуролли кучлар вазирлиги делегацияси билан учрашди
Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев Франция Қуролли кучлар вазирлигининг Европа, Шимолий Америка ва кўп томонлама ҳаракатлар департаменти раҳбари Гийом Олланье бошчилигидаги делегация билан учрашди.
ТИВ маълумотига кўра, мулоқотда Афғонистондаги мавжуд вазият, шунингдек, афғон инқирозини ҳал қилиш йўлларини излаш юзасидан фикр алмашилди.
Гийом Олланье Ўзбекистоннинг Афғонистон бўйича яхлит позицияни ишлаб чиқишдаги роли, афғон аҳолисига кўрсатилаётган инсонпарварлик ёрдами ҳажмини ошириш, шунингдек, ушбу мамлакатда йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш борасидаги саъй-ҳаракатларини юқори баҳолади.
Мавзуга оид
20:15 / 27.05.2025
Францияда криптомиллионерларни ўғирлаш иши бўйича 20 дан ортиқ шахс ҳибсга олинди
14:00 / 27.05.2025
Париж Макроннинг хотинидан тарсаки егани акс этган кадрларга изоҳ берди
21:53 / 26.05.2025
Трамп Путиннинг ёлғон гапираётганини билади – Макрон
16:40 / 26.05.2025