Жаҳон | 15:55 / 09.06.2023
20764
5 дақиқада ўқилади
Тошқиндан қутқарилаётган жониворлар ва Луҳанск областидаги жанглар. Уруш суратлари
Украинада урушнинг 470-куни ўтди. Асосий маълумотлар:
- Украин ҳукумати Каховка ГЭС тўғони бузилиши ва ҳудудни сув босишидан кейин Херсон областида эвакуация жараёнини давом эттирмоқда.
- Херсон областининг бир қисмини эгаллаб олган Россия томони ҳам сув босган ҳудудлардан одамларни олиб чиқмоқда. Аммо маҳаллий аҳоли вакиллари ва кўнгиллилар расмий қутқарув амалиёти кўнгилдагидек кетмаётгани ҳақида хабарлар беришган.
- Россиялик ҳарбийлар жабрланганларни эвакуация қилиш вақтида сув босган Херсонни ўққа тутган. Тўққиз киши яраланган.
- 8 июн куни кечқурун Россия Черкасс областининг Умани районини ҳам ўққа тутди. Регион ҳарбий маъмурияти раҳбари Игор Табурецга кўра, саккиз киши яраланган, улардан икки нафари — оғир аҳволда.
- Украин ҳарбийлари «узоқ кутилган қарши ҳужум»ни бошлади, деб хабар қилди The Washington Post. Украина қуролли кучлари Донецк областида фақат «локал амалиётлар» олиб борилаётганини айтган.
- Буюк Британия мудофаа вазирлиги разведкаси ҳисоботида айтилишича, Украина фронтдаги участкаларнинг кўп қисмида ташаббусни қўлга олган.
Кун кадри. Херсон областининг оккупация қилинган қисмининг сунъий йўлдош орқали олинган сурати
Каховка ГЭС вайрон бўлиши оқибатлари
Луҳанск областидаги олдинги чизиқда турган украин аскарлари
Украина қуролли кучларининг Донбасс шимолидаги дала ҳоспитали
Мавзуга оид
20:12 / 22.11.2024
«Афтидан қўрқинчли, аммо ҳеч нарсани ўзгартиролмайди» — «Орешник» қанақа ракета?
14:17 / 22.11.2024
Венгрия Украина билан чегарада ҲММ тизимларини ўрнатиш ниятида
09:12 / 22.11.2024
Британия Украинадаги вазият кескинлашганини маълум қилди
22:23 / 21.11.2024