Жаҳон | 16:28 / 11.06.2023
19889
8 дақиқада ўқилади

Одесса ўққа тутилди, Херсон ва Миколайив областларида эвакуация давом этмоқда. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 472-куни ўтди. Асосий маълумотлар: 

  • BBC рус хизмати ва «Медиазона» журналистлари кўнгиллилар ёрдамида Украинада ҳалок бўлган 25 мингдан ошиқ россиялик ҳарбий хизматчиларни номма-ном аниқлади.
  • Украина қўшини камида тўрт участкада қарши ҳужум ҳаракатларини бошлади, бу ҳақда Американинг Урушларни ўрганиш институти (ISW) ҳисоботида қайд этилган. The New York Times маълумотига кўра, ғарбдаги мулозимлар Украина қуролли кучлари қарши ҳужум давомида оккупация остидаги барча ҳудудларни озод этишини кутишмаяпти.
  • Канада бош вазири Жастин Трюдо Киевга келди. У Украина учун 500 миллион канада доллари қийматидаги янги ҳарбий ёрдам пакети ажратилишини анонс қилди. Трюдо шунингдек, Канада қирувчи самолётлар учун украин учувчиларини тайёрлаш билан шуғулланишига ваъда берди.
  • Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, Каховка ГЭС тўғони бузилиши оқибатида етказилган зарар миқдори 11,5 миллиард рублни ташкил этади, бу ҳақда Херсон областининг аннексия қилинган қисмига Россия томонидан тайинланган «ҳукумат» раиси Андрей Алексеенко маълум қилди.

Одессанинг ўққа тутилиши

10 июнга ўтар кечаси Россия қўшини ракета ва дронлар билан Одесса областини ўққа тутди. Украин расмийларига кўра, ҳужум оқибатида уч киши ҳалок бўлиб, камида 25 киши яраланган. «Жануб» оператив қўмондонлиги матбуот хизмати раҳбари Наталя Гуменюкка кўра, россияликларнинг барча дрон ва ракеталари уриб туширилган, аммо аппаратлардан бирининг парчалари кўп қаватли уй квартирасига келиб тушган — портлаш тўлқини яна бир неча турар жой биноларига шикаст етказган.
Serhii Smolientsev / Reuters / Scanpix / LETA
Одесса россияликларнинг дронлари билан ўққа тутилиши оқибатида вайронага айланган квартира
Serhii Smolientsev / Reuters / Scanpix / LETA
Россияликлар ҳужуми вақтида шикастланган кўп қаватли уй квартираларидан биридан ҳовлига тушиб кетган хонаки ўсимлик
Nina Liashonok / Укринформ / ZUMA Press Wire / Scanpix / LETA
Serhii Smolientsev / Reuters / Scanpix / LETA

Сув босган Херсон ўққа тутилиши

 

Каховка ГЭС тўғонидаги фалокат туфайли Херсон шаҳрининг ҳам бир қисмини сув босган. Энг жиддий жабрланган Корабел ва Днипропетровск районларининг айрим жойларида сув сатҳи учинчи қаватгача етган. 8 июн куни Херсонга Володимир Зеленский ташриф буюрганди, ўша куни шаҳар маркази РФ қўшинлари томонидан ўққа тутилди — бу вақтда Херсонда сув босган уйлардан аҳолини эвакуация қилиш ишлари олиб борилаётганди. Шаҳар расмийларига кўра, отишма оқибатида тўққиз киши жароҳатланган, улар орасида қутқарувчилар ҳам бор.

Херсоннинг сув босган ҳудудида итни қутқарган қутқарувчилар
Vasilisa Stepanenko / AP / Scanpix / LETA
Қутқарувчилар, ҳарбийлар ва кўнгиллилар шаҳар аҳолисини сув босган ҳудуддан эвакуация қилмоқда
Vladyslav Musiienko / Reuters / Scanpix / LETA
Херсоннинг сув босган ҳудудидан кекса ёшли аёлни олиб чиқаётган кўнгиллилар
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Херсон аҳолиси вакиллари ўт ўчирувчиларга россияликлар зарбаси оқибатида ёнғин чиққан уйдаги оловни ўчиришда ёрдам бермоқда
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA
Россияликларнинг шаҳарга ҳужумидан кейин ёниб кетган уйидан чиқаётган аёл
Felipe Dana / AP / Scanpix / LETA
Херсоннинг сувга ғарқ бўлган ҳудуди
Yan Dobronosov / Global Images Ukraine / Getty Images
Херсон областининг Каховка ГЭС тўғони бузилиши туфайли сув остида қолган ҳудуди. Украина президенти Володимир Зеленский халқаро ташкилотлар экологик фалокатга «шармандаларча бефарқлик» кўрсатаётганини айтди. БМТ маълумотига кўра, Украина ҳудудида 700 мингга яқин киши сув манбасидан узилган.
Roman Pilipey / Getty Images
Херсон области аҳолиси ичимлик сувини ғамламоқда
Roman Pilipey / Getty Images
Херсондаги черковда сув тошқини вақтида бошпанасидан айрилганлар дори-дармон ва озиқ-овқат олиши мумкин
Seth Herald / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Херсоннинг сувга ғарқ бўлган қисмида қутқарув амалиётлари ўтказишда фойдаланилаётган қайиқлар
Genya Savilov / AFP / Scanpix / LETA

Херсон областининг Россия назоратидаги ҳудудларидаги вазият

Каховка ГЭС тўғони бузилишидан уч кун ўтганидан кейин ҳам, 8 июн куни ҳолатига Днипро дарёсининг РФ кучлари назорат қилаётган сўл соҳилида олти минг киши эвакуация қилинишини кутаётганди — бу ҳақда «Верстка» эвакуация бўйича мурожаатларни қабул қилаётган кўнгиллиларга таяниб хабар берган. Энг кўп мурожаатлар Олешки шаҳридан бўлган. 

Херсон областининг аннексия қилинган қисми «ҳукумати» маълумотига кўра, 9 июн кунига келиб сув босган ҳудудлардан 5,8 мингдан ортиқ киши олиб чиқилган, шундан 243 нафари болалар. Украина томони хабарига кўра, Днипронинг ўнг соҳилида сув босган ҳудудлардан 2412 киши эвакуация қилинган.

Голая Пристан шаҳрида сув остида қолган аҳоли яшаш ҳудудлари — бу шаҳар областнинг Россия аннексия қилган ҳудудида жойлашган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Россия ФВВ ходимлари Голая Пристанда
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Голая Пристанда яшовчи кишиларнинг айримлари сув босган уйидан кетишдан бош тортган
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Каховка ГЭС тўғони бузилишининг Миколайив областидаги оқибатлари

Миколайив областининг Афанасовка қишлоғи ҳам Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлиши ва Днипро дарёси ўзанида сув сатҳи кўтарилиши оқибатида қисман сув остида қолди, 379 киши яшовчи бу қишлоққа олиб борувчи йўлларни сув босган. Украиналик қутқарувчилар сувни чиқариб ташлаш учун авария насослари ўрнида мотопомпаларни (мотор насослари) ишга солишди
Oleksii Filippov / AFP / Scanpix / LETA
Oleksii Filippov / AFP / Scanpix / LETA
Афанасовка аҳолиси сув босган қишлоқдан эвакуация қилинмоқда
Oleksii Filippov / AFP / Scanpix / LETA
Афанасовкада яшовчи киши ўзининг сув босган квартирасида
Daniel Carde / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Арабат стрелкасига (яриморол) зарба оқибатлари

10 июнга ўтар кечаси Украина қуролли кучлари Storm Shadow ракеталари билан Херсон областининг сув босган ҳудудларидан олиб чиқилган одамларни вақтинча жойлаштириш учун ташкил этилган марказни ўққа тутди. У Арабат яриморолида жойлашган — бу Сиваш кўрфазини Азов денгизидан ажратиб турадиган пляжлар ва курорт зоналар жойлашган қумлоқ ҳисобланади. Херсон областининг оккупация остидаги «маъмурияти» раҳбари Владимир Сальдога кўра, бир киши ҳалок бўлган. Мелитополнинг легитим мэри Иван Федоров зарба россиялик ҳарбийлар жойлаштирилган дам олиш базаси бўйлаб берилганини маълум қилди.
Зарбалардан кейин вақтинча жойлаштириш пунктида ёнғин чиқди

Мавзуга оид