Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 134 баробар ошди
Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Карашукеевнинг сўзларига кўра, 2022 йилда Қозоғистондан Ўзбекистонга гўшт экспорти 134 баробар (0,2 минг тоннадан 26,2 минг тоннагача), БААга эса 8 баробар (0,3 минг тоннадан 2 минг тоннагача) ошган. Унинг сўзлари Inbusiness.kz томонидан келтирилган.
«Жорий йилда Шимолий Қозоғистон вилояти тажрибаси асосида йилига 373 минг тонна сут ишлаб чиқариш қувватига эга 65 та сутчилик фермасини ташкил этиш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун республика бюджетидан 100 миллиард тенге ажратилди. Бу мамлакатнинг импортга қарамлигини 39 фоиздан 11 фоизга камайтиради», - деди у.
Шу билан бирга, давлат томонидан қўллаб-қувватланаётган амалдаги чора-тадбирлар чорвачилик тармоғининг инвестицион жозибадорлигини сақлаб қолиш имконини берди, деб ҳисоблайди вазир.
«Ўтган йили чорвачиликка йўналтирилган инвестициялар ҳажми 2021 йилга нисбатан 67 фоизга ошиб, 117,5 миллиард тенгега етди. Жами 102 та инвестиция лойиҳаси амалга оширилди. Шу билан бирга, инвестицияларнинг энг катта ҳажми сут-товар фермалари қурилишига тўғри келади. 2022 йилда 52,4 минг тонна сут ишлаб чиқариш қувватига эга 36 та корхона фойдаланишга топширилди. Шунингдек, йилига умумий қуввати 41,9 минг тонна парранда гўшти ишлаб чиқариш қувватига эга паррандачилик корхоналарини қуриш бўйича 7 та инвестиция лойиҳаси ҳам фойдаланишга топширилди», — деди у.
Мавзуга оид
17:00 / 27.05.2025
Бозор – гўшт нархи ҳақида: “Ем-хашак қиммат, мол боқиш осон бўлмай қолди”
21:25 / 25.05.2025
Қозоғистонда Каспий денгизи соҳилидан 100 дан ортиқ ўлик тюлен топилди
21:27 / 23.05.2025
Ўзбекистон ва Қозоғистон 4 та чегара постида юк автомобиллари ҳаракатини йўлга қўймоқчи
20:41 / 23.05.2025