Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хоразмнинг 9 та шаҳар ва туманидаги 1 млн аҳоли сув таъминоти яхшиланади – Шавкат Мирзиёев
2030 йилга қадар Хоразмнинг 9 та шаҳар ва туманидаги 1 миллион аҳоли сув таъминоти яхшиланади. Бу ҳақда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев хоразмлик сайловчилар билан учрашувда маълум қилди.
“Аҳолининг замонавий уй-жойга ўсиб бораётган талабини қондириш мақсадида, 50 минг хонадонга эга 2 мингта кўп қаватли уйлар барпо этилади. Шу билан бирга, 2030 йилга қадар Урганч, Хива, Питнак шаҳарлари, Гурлан, Тупроққалъа, Ҳазорасп, Боғот, Хонқа ва Янгиариқ туманларидаги 1 миллион аҳоли сув таъминоти яхшиланади. Бунга 100 миллион доллар йўналтирилади”, - деб таъкидлади президентликка номзод.
Билдирилишича, 2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёж тўлиқ қопланади ва қамров ҳозирги 79 фоиздан 100 фоизга етказилади. Шу мақсадда, қарийб 2 триллион сўм маблағ ҳисобига 500 га яқин янги боғчалар ташкил этилади.
Келгуси етти йилда замонавий мактаблар барпо этиш, мавжудларининг қувватини ошириш ҳисобига қўшимча 90 минг ўқувчи ўрни яратилади.
Натижада, вилоятда ўқувчиси 30 нафардан кўп бўлган синфлар қолмайди, деб таъкидлади номзод (ҳозирда 2 мингдан зиёд синфда 35 та ва ундан кўп бола ўқийди).
Мавзуга оид
19:26 / 26.05.2025
Андижонда танишлари орқали 100 минг доллар кредит олиб беришни ваъда қилган шахс ушланди
19:54 / 23.05.2025
«Ҳарбийларнинг алоқаси йўқ». Мудофаа вазирлиги Хоразмда металлоломга топширилган снаряд бўйича маълумот берди
17:29 / 23.05.2025
Хоразмда металлоломга топширилган снаряд портлаб кетди. Бир киши ҳалок бўлди
21:35 / 22.05.2025