Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
МСК сайлов бюллетени учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунасини тасдиқлади
Марказий сайлов комиссиясининг (МСК) муддатидан илгари Ўзбекистон Президенти сайловига тайёргарлик кўриш ва ўтказиш бўйича навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.
МСК маълумотига кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлаш мақсадида Ўзбекистон президенти сайловига доир сайлов бюллетенини тўлдириш учун Брайль алифбоси асосида тайёрланадиган трафарет намунаси тасдиқланди, шунингдек, ушбу трафаретлар билан ҳар бир сайлов участкасини таъминлаш ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларнинг сайлов ҳуқуқларини таъминлашга оид бошқа чоралари белгиланди.
Кун тартибига мувофиқ, МСКга жорий йил 6-13 июнь кунлари жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар кўриб чиқилди ва улар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Мажлисда, шунингдек, халқаро кузатувчилар ва оммавий ахборот воситалари вакилларини аккредитациядан ўтказиш масалалари ҳам кўриб чиқилди. Ташқи ишлар вазирлигининг тақдимномасига биноан ЕХҲТ ДИИҲБнинг сайловни кузатувчи миссияси вакили аккредитациядан ўтказилди.
Мавзуга оид
01:46 / 13.02.2025
Грецияда янги президент сайланди
13:08 / 10.02.2025
Косоводаги сайловларда бош вазир Куртининг ҳукмрон партияси ғалаба қозонди
21:57 / 07.02.2025
Украинада сайловлар ўтказилиши мумкинми?
16:35 / 04.02.2025