Спорт | 14:39 / 15.06.2023
20485
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон CAFA Nations Cup финалида. Захирадан тушганлар ўйинни ўзгартирган баҳсдан фотожамланма

Ўзбекистон миллий жамоаси CAFA Nations Cup 2-турида Туркманистон билан баҳс юритиб, Элдор Шомуродовнинг дубли эвазига ғалаба қозонди (2:0) ва очколарини 6тага етказиб, муддатидан аввал финалга йўлланма олди. 

Фото: KUN.UZ

Беллашувда бўлимлар турлича бўлди. Биринчиси тенг курашлар остида кечган бўлса, танаффусдан сўнг майдонга тушган Остон Ўрунов, Ҳожимат Эркинов ва Жамшид Искандеров каби футболчилар ҳужумлар сонини оширишди. Айнан захирадан тушган ўйинчилар Элдорнинг голларига ассистентлик қилишди.

Эътиборлиси, Шомуродов Ўзбекистон сафидаги голларини 36тага етказиб, Максим Шацкихни (34) ортда қолдирган ҳолда миллий жамоа тарихидаги энг яхши тўпурарга айланди.

Ўзбекистон гуруҳ босқичидаги 3-турни 17 июнда Тожикистонга қарши ўтказади ва бу баҳсда катта эҳтимол кам ўйнаган ёки ўйнамаган футболчилар синовдан ўтказилади. Чунки Сречко Катанец шогирдлари гуруҳда етакчи бўлиш масаласини ҳал қилиб улгуришди. Финал эса 20 июнда «Бунёдкор» стадионида бўлиб ўтади ва унда мезбонларга В гуруҳи ғолиби (Эрон ёки Қирғизистон) рақиблик қилади.

Ноқулай дим ҳавода ўтган ўйиндан олинган фотосуратларни томоша қилишингиз мумкин. 

Ҳасан Юсупов олган суратлар

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид