Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШда Пентагон махфий ҳужжатларини ошкор қилган Тейшейрага айблов қўйилди
Ҳакамлар ҳайъати Пентагон махфий ҳужжатларини ошкор қилганликда гумонланаётган 21 ёшли Жек Тейшейрага айблов қўйди. Бу ҳақда АҚШ Адлия вазирлиги сайтидаги баёнотда айтилади.
Тейшейрага миллий мудофаа сирлари маълумотларини қасддан сақлаш ва узатишда олтита айблов эълон қилинди.
“Айблов хулосасида таъкидланганидек, АҚШ ҳукумати Жек Тейшейрага миллий мудофаа маълумотлари, жумладан ошкор этилса, миллий хавфсизликка ўта жиддий зарар етказиши мумкин бўлган маълумотлардан фойдаланиш ҳуқуқини ишониб топширган”, деди бош прокурор Меррик Гарланд.
Ҳар бир бандда 10 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, уч йилгача шартли равишда озод қилиш ва 250 минг долларгача жарима кўзда тутилган.
Тейшейра 13 апрел куни АҚШ махфий ҳужжатларини эълон қилишда гумонланиб ҳибсга олинган эди. Эркак ишлаган АҚШ ҳарбий-ҳаво кучлари бўлими тергов давомида разведка ишларини тўхтатди.
Май ойида The Washington Post газетаси Тейшейра чет эл фуқароларига махфий маълумотларни узатган бўлиши мумкинлигини ёзган эди.
Мавзуга оид
16:35 / 25.05.2025
АҚШ ҳукумати Пентагондаги журналистлар фаолиятини чеклади
18:44 / 22.05.2025
Илон Маск Пентагонга ташриф буюрди
23:31 / 29.04.2025
Пентагон аёллар ҳуқуқларини кенгайтириш дастурини ёпди
21:11 / 24.04.2025