Спорт | 21:54 / 16.06.2023
33081
2 дақиқада ўқилади

CAFA Nations Cup. Эрон Қирғизистонни тор-мор этиб, Ўзбекистоннинг финалдаги рақибига айланди

CAFA Nations Cup'да В гуруҳида сўнгги тур ўйини бўлиб ўтди. 

Фото: CAFA Nations Cup

Гуруҳ пешқадамлиги ва финал йўлланмаси учун баҳсда Эрон Торимийнинг ҳет-триги ҳамда Озмуннинг дубли эвазига мезбон Қирғизистондан йирик ҳисобда устун келди. 

Натижада форслар 6 очко билан 1-ўринни қўлга киритиб, 20 куни Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида ўтадиган финалга йўл олишди. Амир Галинойи жамоаси турнир ғолиблиги учун А гуруҳи етакчиси Ўзбекистон билан тўқнаш келади. Худди шу куни «Пахтакор» стадионида Қирғизистон А гуруҳида 2-поғонани эгаллаган жамоа (Тожикистон, Уммон ёки Туркманистон) билан бронза медали учун ўйнайди.

CAFA Nations Cup. В гуруҳи. 3-тур
Қирғизистон — Эрон 1:5

16 июн. Бишкек
Голлар: Мурзаев (52) — Торимий (34, 39 пенальти, 56), Озмун (66, 79).
Қирғизистон — Коченков, Абдураҳмонов, Атабаев (Мусабеков, 69), Браузман (Козубаев, 58), Жумашев (Кожо, 58), Мамиралиев, Мурзаев (Батирканов, 58), Алиқулов, Жиргалбек, Кичин, Шукуров. 
Эрон — Бейранванд, Асадий (Озмун, 46), Каримий (Ҳожисафий, 63), Жаҳонбахш (Муҳибий, 53), Нурафкон, Пуралиганжий, Ризоян, Торимий (Амирий, 75), Туробий, Ҳусайний, Чашми.

Мавзуга оид