Жаҳон | 15:00 / 16.06.2023
12950
1 дақиқада ўқилади

Россия Тожикистон ЕОИИга киришни истамаётганини маълум қилди

Россия Федерацияси бош вазири ўринбосари Алексей Оверчук Тожикистон ҳозирча Евросиё иқтисодий иттифоқига (ЕОИ) қўшилиш истагида эмаслиги айтди. Оверчук бу ҳақда Петербург халқаро иқтисодий форуми (ПМЭФ-2023) доирасида РИА «Новости» агентлигига берган интервьюсида айтиб ўтди.

Фото: Getty Images

Расмийнинг қайд этишича, Россия томони ҳали бу борада Душанбедан ҳеч қандай сигнал олмаган. 

«Бу уларнинг қарори бўлиши керак. Улар буни қандай қабул қилишлари - бутунлай уларнинг ўзига тегишли масала», деди у. 

Оверчукнинг сўзларига кўра, Россия Тожикистонга иттифоқнинг иқтисодий маконига интеграциялашув қандай фойда келтиришини тушунтиришга ҳаракат қилмоқда. 

«Бу тўсиқсиз савдо, ягона божхона майдони ва ягона меҳнат бозори масалаларига тааллуқлидир», — деди бош вазир ўринбосари. 

Мавзуга оид