Жаҳон | 15:34 / 18.06.2023
16361
5 дақиқада ўқилади

Каховка сув омбори қуриши оқибатлари ва озод этилган қишлоқ харобалари. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 479-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлишига, катта эҳтимол билан техник туннелдаги портлаш сабаб бўлган. Бу ҳақда The New York Times нашрига украиналик ва америкалик муҳандислар айтиб беришди.
  • Владимир Путин Петербургда Ариканинг етти мамлакати етакчилари миссиясини қабул қилди. Бундан аввалроқ улар Украинадаги уруш бўйича тинчлик режасининг 10 бандини келтиришганди. Учрашув вақтида Путин яна бир бор уруш учун масъулиятни «Киев режими»га юклади, Россиянинг ҳаракатлари мантиғини «халқаро ҳуқуқ ва БМТ Низоми нуқтайи назаридан бекам-кўст» деб атади.
  • Украина қуролли кучлари Украина жанубида бир вақтнинг ўзида бир неча йўналишларда ҳужум қилинаётгани ва «тактик ютуқларга эришилаётгани» ҳақида маълум қилди. Шунингдек, Бахмут атрофида бир неча участкада юриш қилинаётгани ва баланд тепаликлар эгаллангани ҳақида қўшимча қилинди.
  • Дмитрий Песков Украинани «демилитаризация» қилиш режаси «маълум маънода бажарилгани»ни айтди - у буни мамлакат энди Ғарб етказиб берган қуролларда жанг қилаётгани билан изоҳлади.

Озод этилган Блаҳодатне қишлоғи

Украин қўшини Блаҳодатне қишлоғи озод этилгани ҳақида 11 июн куни хабар берганди.  РФ мудофаа вазирлигига алоқадор «Рыбарь» телеграм-канали эса Украина қуролли кучлари Блаҳодатнени «амалда жангсиз эгаллагани», гўёки «ДХР» кучлари қуршовга тушиб қолмаслик учун, кейинги позицияга чекингани ҳақида ёзган. Шу билан бирга, Тавр йўналиши мудофаа кучлари расмийси Валерий Шершен «босқинчилар охирига қадар қаршилик кўрсатгани» ҳақида айтган: Украина қуролли кучлари олти нафар рус аскарини асир олган. Россия томони Блаҳодатнедаги вазият юзасидан изоҳ бермаган.

Донецк области ҳарбий маъмурияти раҳбари Павел Кириленкога кўра, Блаҳодатнедаги уйларнинг 70 фоизи «амалда тўлиқ вайрон бўлган», қолган қисми шикастланган.

Олекси Довбуш номидаги 68-алоҳида егерлар бригадаси ҳарбийси Блаҳодатнедаги Маданият саройи ҳудудини текшириб чиқмоқда.
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий Маданият саройидаги хоналардан бирида қолган россиялик аскар жасади ёнида
Serhii Nuzhnenko / Radio Free Europe / Reuters / Scanpix / LETA
Олекси Довбуш номидаги 68-алоҳида егерлар бригадасининг Лермонтов лақабли қўмондони
Evgeniy Maloletka / AP / Scanpix / LETA

Миколайивда инсонпарварлик ёрдами тарқатилиши

Миколайив области — Херсон, Днипропетровск ва Запорижжя областлари қаторида — 6 июн куни Каховка ГЭС тўғони бузилиши оқибатида юзага келган сув тошқинларидан жабрланган ҳудуддир. Украина ФВДХ маълумотларига кўра, бу ерда 31 та аҳоли яшаш манзилларини қисман сув босган. Област ҳарбий маъмуряти раҳбари Виталий Ким 12 июн куни регионда сув тошқинлари оқибатида тинч аҳоли вакилларидан икки киши ҳалок бўлганини маълум қилди.

Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Ercin Erturk / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Днипро Каховка ГЭСдаги ҳалокатдан кейин саёзлашиб қолган қуйилиш қисми

Каховка сув омбори 1950-йиллар ўрталарида пайдо бўлган. Ўтган вақт давомида унинг атрофида экспертлар уникал деб баҳолаган экотизим шаклланган: хусусан, сув омборида балиқларнинг 50 тури ва умуртқасизларнинг 100 га яқин тури мавжуд бўлган, соҳилда ёввойи ўрдаклар, балчиқчи қушлар, қарқаралар, қирғийлар, турналар, тувалоқлар ва бошқа турдаги қушлар ин қуриб яшаган.

Каховка ГЭС тўғони вайрон бўлгач, сув омборидаги сув оқиб кетди ва Днипро саёзлашиб қолди. Бундан ташқари, дарёга нефт маҳсулотлари, шунингдек хўжалик ва маиший чиқиндилар қўшилиб кетди. Бу эса балиқлар ёппасига қирилиб кетишига олиб келди. Бошқа жониворлар ҳам жабр кўрган, кўплари ҳалок бўлган.

Россия фанлар академияси Жанубий денгизлар биологияси институтининг радиация ва кимёвий биология бўлими мудири Наталя Мирзоеванинг сўзларига кўра, сув омборидаги сувнинг тўлиқ ҳажми тахминан 10 йилдан кейин, экотизим эса — фақат 20–30 йил ўтиб тикланади. 

Қуйидаги фотосуратлар Днипропетровск областининг Марьянское қишлоғида, Каховка сув омборининг ўнг соҳилида олинган.

Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Narciso Contreras / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

Мавзуга оид