Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
47 та «шароити оғир» туманларда тадбиркорлар учун мол-мулк ва ер солиғи пасайтирилиши мумкин
2023 йил 19 июнь куни Қонунчилик палатасидаги Халқ демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Экологик партияси фракцияларининг қўшма йиғилиши бўлиб ўтди.
“Солиқни ҳисоблаб чиқариш тартибининг айрим қоидалари такомиллаштирилиши муносабати билан Солиқ кодексига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси муҳокама этилди.
Республиканинг 11 та вилоятидаги 47 та “шароити оғир” бўлган туманларда янгидан ташкил этилган ва ўз фаолиятини амалга ошираётган тадбиркорлик субъектлари учун мол-мулк ва ер солиғи солиқ ставкаларини пасайтириш кўзда тутилмоқда.
Ер участкаларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда жисмоний шаxсларга нисбатан ер солиғининг оширилган ставкаси қўлланилишини тўxтатиб туриш белгиланмоқда.
Электротехника тармоғи корхоналарининг ихтисослаштирилган марказларини ривожлантириш мақсадида вақтинчалик солиқ имтиёзлари бериш назарда тутилмоқда.
Йиғилишда муҳокамалардан сўнг қонун лойиҳаси қўллаб-қувватланди.
Мавзуга оид
12:23 / 05.09.2023
Давлатга тегишли сув ҳавзалари тадбиркорларга E-auksion орқали ижарага берилади
18:55 / 04.09.2023
ҚҚБ Бизнесни ривожлантириш банкига айлантирилди
18:36 / 04.09.2023
“Tax gap” ва ҚҚС гувоҳномасини тўхтатиб қўйиш амалиётлари бекор қилинди
07:40 / 02.09.2023