Ўзбекистон | 09:53 / 19.06.2023
6195
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонда қайси давлатлар капитали иштирокидаги корхоналар сони кўп?

Ўзбекистонда қайси давлатларнинг капитали иштирокидаги корхоналар сони кўплиги тўғрисида маълумот берилди.

2023 йил 1 июнь ҳолатига республикамизда фаолият юритаётган хорижий капитал иштирокидаги корхона ва ташкилотлар сони 12 807 тани ташкил этган

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, хорижий капитал иштирокида энг кўп фаолият кўрсатаётган корхоналарнинг давлатлар кесимида сони бўйича Россия етакчилик қиляпти – 2 884 та.

Ундан кейинги ўринлардан корхоналар сони мос равишда 1 823 та ҳамда 1 771 та бўлган Хитой ва Туркия жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:

— Қозоғистон – 957 та;
— Жанубий Корея – 703 та;
— АҚШ – 296 та;
— Тожикистон – 250 та;
— Қирғизистон – 245 та;
— Озарбойжон – 207 та;
— Германия – 200 та;
— Туркманистон – 130 та.

Мавзуга оид