Ўзбекистонликлар байрам муносабати билан кетма-кет 5 кун дам олади
Ўзбекистон президенти “Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Фото: Shutterstock
Ҳужжатга кўра, жорий йилда Қурбон ҳайитининг биринчи куни 28 июнь – чоршанба кунига тўғри келиши тўғрисида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгаши томонидан қабул қилинган қарорни инобатга олиб, мамлакатда 2023 йил 28 июнь куни Қурбон ҳайити байрами сифатида кенг нишонланиши белгиланди.
Аҳолининг Қурбон ҳайити байрамини муносиб савияда ўтказиши учун қулай шарт-шароит яратиш мақсадида президентнинг 2022 йил 23 декабрдаги “2023 йилда расмий саналарни нишонлаш даврида қўшимча ишланмайдиган кунларни белгилаш ва дам олиш кунларини кўчириш тўғрисида”ги фармони билан иш ҳафтасининг туридан қатъи назар барча ходимлар учун 2023 йилнинг 29-30 июнь кунлари, олти кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган ходимлар учун 1 июль куни қўшимча дам олиш куни сифатида белгиланган.
Шу тариқа, ўзбекистонликлар қуйидаги кунларда дам олади:
- 28 июн, чоршанба — Қурбон ҳайити байрами;
- 29 июн, пайшанба — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 30 июн, жума — иш ҳафтаси туридан қатъи назар барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 1 июл, шанба — 6 кунлик иш ҳафтасидаги ходимлар учун қўшимча дам олиш куни;
- 2 июл, якшанба — тақвим бўйича дам олиш куни.
Мавзуга оид

16:00 / 03.03.2025
Ўзбекистонликлар март ойида неча кун дам олади?

11:40 / 27.12.2024
Дам олиш кунлари Тошкент метросининг иш тартиби маълум қилинди

12:15 / 06.12.2024
Декабрда ўзбекистонликлар қўшимча неча кун дам олади?

07:13 / 27.08.2024