Жаҳон | 17:59 / 19.06.2023
13149
4 дақиқада ўқилади

Херсон областида сув чекинмоқда, Бахмут атрофида жанглар давом этмоқда. Уруш суратлари

Украинадаги урушнинг 480-куни ўтди. Асосий маълумотлар:

  • Евгений Пригожин «Вагнер» ХҲК билан шартномаси якунлангани туфайли 32 минг собиқ маҳбус уйга қайтгани ҳақида хабар берди. РФ президенти Владимир Путин 2023 йил ёзида Украинада жанг қилишга розилик билдирган маҳбусларни афв этиш тўғрисидаги фармонга имзо чекканини тасдиқлаганди.
  • Евроиттифоқ Украинага қурол етказиб беришни тезлаштиришни ваъда қилди. Ички бозор масалалари бўйича комиссар Тиерри Бретон келгусидаги қўллаб-қувватлов Украина қуролли кучларининг жанг майдонидаги муваффақиятларига боғлиқ бўлмаслигига ишонтирди.
  • Белгород области губернатори Вячеслав Гладков сўнгги бир кун давомида регион ҳудудига турли турдаги 120 та снаряд билан зарбалар йўлланганини хабар қилди.
  • Петрозаводск шаҳри мэри «Ахмат» батальонига кўнгилли сифатида йўл олганини маълум қилди.
  • Роман Абрамович «Челси» сотувидан тушган 2,3 миллиард фунтни Украинага беришдан бош тортган, деб хабар бермоқда Daily Mail таблоиди. Нашр маълумотларига кўра, бизнесмен маблағ урушдан жабрланган россияликлар ва украиналикларга тенг тақсимланишини истамоқда.

Куннинг асосий фотосурати. Оккупация остидаги Гола Пристанда Каховка ГЭСдаги вайронгарчилик оқибатлари 

Херсон областининг Гола Пристан шаҳрида яшовчи киши Днипронинг икки соҳилига тошиб чиққан сув қисман чекингач, шаҳар кўчалари бўйлаб ҳаракатланмоқда.
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар ва коммунал ишчилар Гола Пристанда сув остида қолган киши жасадини чиқариб олишмоқда. 17 июн куни оккупация остидаги шаҳарнинг Россия таъсиридаги маъмурияти вакили Андрей Алексеенко Гола Пристаннинг ўзида сув тошқини оқибатида 13 киши ҳалок бўлганини маълум қилди. Россия томонидан тайинланган ҳукуматнинг 17 июн куни эълон қилинган маълумотларига кўра, Каховка ГЭС тўғони бузилиши оқибатида Херсон области ҳудудида жами 29 киши ҳалок бўлган (12 киши — Олешкида, 13 киши — Гола Пристанда ва тўрт киши — Нова Каховкада). Украина томони эса шу куни 16 қурбон ҳақида хабар берган (14 киши — Херсон областининг Украина назоратидаги қисмида, икки киши — Миколайив областида)
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
Гола Пристанда сув остида қолган уй
Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA

Украина қуролли кучларининг Бахмут атрофидаги юриши

Украиналик ҳарбий Бахмут атрофидаги олдинги чизиқда россияликлар позициялари бўйлаб ўт очаётган украин танки яқинида
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украинлар танки позиция томон кетмоқда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Украиналик ҳарбий олдинги позицияда
Libkos / AP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Украинанинг 28-алоҳида механизациялашган бригадаси ҳарбийси Бахмут атрофидаги олдинги чизиқда гранатомётдан ўт очмоқда
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA
Anatolii Stepanov / AFP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид