Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Нукус, Самарқанд ва Фарғонада гимнастика марказлари ташкил этилади
“Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Президент қарори билан Нукус, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилиши белгиланган.
Гимнастика марказлари ихтисослаштирилган давлат спорт-таълим муассасаси ҳисобланиб, гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабига эга бўлади. Гимнастика марказлари ўз фаолиятини 2024/2025 ўқув йилидан бошлайди.
Ўқувчиларнинг умумий контингенти жами 132 нафарни ташкил этиб, улар 1–11-синф ўқувчиларидан иборат бўлади. Гимнастика марказларининг 1-синфига гимнастика спорт турларига ихтисослаштирилган спорт мактабларида шуғулланган, юқори иқтидорга эга ва ўқиш истагини билдирган ўқувчилар танлов асосида қабул қилинади.
Ўқувчилар уларга энг яқин жойлашган мактабларда умумтаълим дастурлари бўйича ўқитилади. Гимнастика марказларининг ўқув дастурини ўзлаштирган ва якуний давлат аттестациясидан ўтган 11-синф битирувчиларига давлат намунасидаги диплом берилади.
Мазкур диплом берилган мутахассислик (тренер, тренер-селекционер) бўйича меҳнат фаолиятини амалга ошириш ёки таълимнинг кейинги босқичларида ўқишни давом эттириш ҳуқуқини беради.
Мавзуга оид
13:58 / 03.02.2025
Доҳада Ватандошлар марказини тузишга келишиб олинди
11:41 / 02.09.2024
Ўзбекистон ЮНEСКОнинг халқаро тадқиқот марказига аъзо бўлди
13:52 / 09.08.2024
Ўзбекистонда халқаро таянч инклюзив профессионал таълим маркази ташкил этилади
20:50 / 10.06.2024