Ўзбекистон | 09:04 / 20.06.2023
7573
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда 5 та автомашина иштирокида ЙТҲ содир бўлди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманида йирик йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Жорий йилнинг 19 июнь куни соат 16:30 ларда Шайхонтоҳур тумани Қоратош кўчасида ЙТҲ қайд этилган

Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ хабарига кўра, 1970 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган "Кобальт", 1984 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган "Нексия-3", 1984 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган "Тойота", 1990 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган "Таҳое", 1958 йилда туғилган ҳайдовчи бошқарувида бўлган "Матиз" автомашиналари иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлган.

ЙТҲ натижасида тан жароҳат олганлар йўқ. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид