Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 08:13 / 20.06.2023
13797
2 дақиқада ўқилади
Тошкентда 7 та тумандаги 12 маҳаллада электр таъминоти вақтинча тўхтатилади
Тошкент шаҳрида модернизация ва реконструкция ишлари сабаб еттита тумандаги 12та МФЙ айрим ҳудудларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Бугун, 20 июнь куни Тошкент шаҳридаги қатор манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилади. Бу ҳақда «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Тошкент шаҳар филиали хабар берди.
Ҳудудлар рўйхати:
- Чилонзор туманининг: «Қозиробод» ҳамда «Кўркам» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Янгиҳаёт туманининг: «Хўжаучқун» ва «Виқор» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Шайхонтоҳур туманининг: «Чорсу» ва «Белтепа» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 17:00 гача;
- Бектемир туманининг: «Нурлийўл» ва «Забардаст» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Яшнобод туманининг: «Миришкор» МФЙ айрим ҳудудларида соат 09:00 дан 16:00 гача;
- Мирзо Улуғбек туманининг: «Мевазор» ва «Заковат» МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 16:00 гача;
- Учтепа туманининг: «Нишабариқ» МФЙ айрим ҳудудларида соат 10:00 дан 15:00 гача.
Юқоридаги ҳудудларда таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкинлигини билдирилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлишМавзуга оид
08:52 / 27.05.2025
1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган музлаткич омбори аниқланди
08:40 / 23.05.2025
Тошкентдаги қурилиш объектида 1,4 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланилди
13:56 / 02.05.2025
1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган майнинг ферма аниқланди
11:55 / 28.04.2025